18 дек 15:15
Янгиликлар
Футбол

Кейн Бундеслигада голлар бўйича яна бир рекорд ўрнатди
"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн чемпионатнинг 15-тури доирасида "Штутгарт"га қарши баҳсда (3:0) дубль қайд этди.
Англиялик ҳужумчи чемпионатда 20 та гол уришга улгурди, бунинг учун унга 14 та ўйин етарли бўлди. Бу Бундеслига тарихидаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.
Таққослаш учун, Уве Зеелер 20-голини 21 ўйинда, Эрлинг Холанд эса — 22 учрашувда уришга муваффақ бўлганди.
Ҳавола :
Фикрлар