UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40Шакур Стивенсон Zuffa Boxing билан шартнома имзолади 0 12:03"Шанба оқшомида Холлоуэй фаолиятини якунлайди" - Конор Макгрегор 0 11:28Фьюри, Жошуа, Макгрегор, Холлоуэй, Анкалаев, Рамазон Темиров. Июль ойида бокс ва ММА мухлисларини "ёндирадиган" жанглар кутмоқда 0 10:55"Айрим ўйинчилар тайёр эмас эди". Марокаш мураббийи — ЖЧ-2026`даги Франция билан ўйин ҳақида 0 10:27Мураббий Конор нега енгил вазнга қайтмоқчи эмаслигини айтди 0 09:44"Тожик бургути" Рамазон Темиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 09:02Бугун Осиё чемпионатида Дўсматов ва яна етти боксчимиз 1/2 финал чиптаси учун рингга чиқади 0 08:33Мбаппе Франциянинг ЖЧ-2026 1/2 финалига чиққанига муносабат билдирди 0 08:06Дарья Латишева Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи совриндори + ФОТО 0 19:02Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди 0 18:36Машрабжон Рўзибоевнинг кейинги рақиби UFC собиқ жангчиси бўлади 0 17:502029 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Мексикада ўтиши мумкин — FMF 0 17:19Макгрегор Ислам Махачевни Хабиб Нурмагомедовдан юқори баҳолади 0 16:452030 йилги қишки Олимпия ўйинлари дастуридаги ўзгариш эълон қилинди 0 16:18Рамазон Темиров Эрцегга қарши жанг олдидан Таиланддаги йиғинни якунлади (ФОТО) 0

04 июн 16:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кинопоиск Конор иштирок этган The Ultimate Fighter шоусининг 31-мавсумини эксклюзив тарзда намойиш этади

Теглар :  TUF 31
“The Ultimate Fighter”нинг ушбу мавсумида 2015 йилдан буён лойиҳада иштирок этмаган Конор Макгрегор шоуга қайтди.

Бу сафар 16 нафар жангчи йирик турнирда қатнашди. Спектакль илк маротаба рус тилида расман намойиш этилади ва биринчи эпизод аллақачон кинотеатрларда мавжуд. Кинопоиск UFC жангчилари “The Ultimate Fighter” ҳақида супер шоуни намойи қила бошлади. Янги, 31-мавсум Yandex Plus иловаси орқали рус тилида тақдим этилади. Жами 12 та эпизод чиқарилади ва уларнинг асосий қаҳрамонлари икки вазн тоифасида собиқ чемпион Конор Макгрегор ва ММАнинг энг яхши жангчиларидан бири Майкл Чендлер бўлади. Улар 8 нафар спортчидан иборат жамоаларни тайёрлашади.   

12 ой ичида 16 нафар спортчи битта том остида яшаб, машғулотлар олиб борди. Намойишда UFC’га янги келганлар ҳам, промо-инсияга янги келганлар ҳам иштирок этишди. Барчаси бўлиб улар 14 та жанг ўтказади ҳамда ютқазганлар шоуни тарк этади. Ultimate Fighter ғолиблари UFC билан шартнома имзолайди. Таъкидлаш жоиз, Нейт Диаз, Тони Фергюсон, Камару Усман, Райан Бейдер каби таниқли жангчилар айнан шу шоу орқали UFC оиласига кириб келган. 

Ultimate Fighter 2015 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда, дастур ESPN ва ESPN+ каналлари орқали эфирга узатилади. Бу йил лойиҳа илк бора русий забонлар учун таржима қилинди. Кинопоискдаги “The Ultimate Fighter” шоусида рус тилида иккита аудио трек бўлади: улардан бири “Антоненко овози” YouTube каналининг муаллифи Владимир Антоненко томонидан тайёрланган бўлса, яна бири кўпчиликка таниш бўлган кирилл студияси томонидан айтилган. Рус диёридаги ММА мухлислари учун рус тилидаги субтитрлар ҳам мавжуд. 

“The Ultimate Fighter”нинг янги мавсуми Рузвелт Робертс (12 ғалаба, 3 мағлубият, 0 дуранг) ва Нейт Женнерман (16 ғалаба, 5 мағлубият, 0 дуранг) ўртасидаги қарама-қаршилик билан бошланди. Энг енгил вазн тоифасида (61 кг гача) жангчиларнинг якуний рўйхатига: Тимур Валиев, Карлос Вера, Тревор Уэллс, Бред Катона, Мандо Гутиеррез, Остин Хаббард, Коди Гибсон, Рико ДиСкиулло ва Хантер Арзур киритилган. Енгил вазн тоифасида (70 кн гача) эса: Ли Ҳаммонд, Курт Холобо, Остин Хаббард, Жейсон Найт, Аарон Маккензи, Лендон Куинонес, Рузвелт Робертс ва Нейт Женнерман жой олган. Илк қисм аллақачон Кинопоискка жойланган, шунингдек қолган қисмлар 16 августга қадар ҳар ҳафта чиқарилади.

UFC® - аралаш яккакурашлар бўйича дунёдаги энг йирик ташкилотдир. UFC мухлислар базаси бутун дунё бўйлаб 700 миллиондан ортиқ одамдан иборат бўлиб, барча рақамли платформаларда 228 миллион ижтимоий медиа обуначиларидан иборат. Ташкилот ҳар йили энг нуфузли ареналарда 40 дан ортиқ тадбирларни ўтказади. Дунё бўйлаб 900 миллиондан ортиқ хўжаликлар UFCконтентидан фойдаланишлари мумкин. Ташкилот 170 дан ортиқ мамлакатларда телекўрсатувларни тақдим этади. UFCнинг жорий рўйхати 80 дан ортиқ давлат вакилларидан иборат аралаш яккакурашлар бўйича энг яхши жангчилардан иборат. 

UFC мухлисларига ноёб рақамли маҳсулотни тақдим этади - UFC Fight Pass®, аралаш яккакурашлар бўйича дунёдаги етакчи рақамли обуна хизматларидан бири. 2016 йилда ўйин-кулги, спорт ва мода бўйича жаҳон етакчиси Endeavor UFCни сотиб олган. 2001 йилдан бери UFC штаб-квартираси Лас-Вегасда жойлашган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг