14 апр 09:32
Янгиликлар

Кларисса Шилдс тарихий жангда мутлоқ жаҳон чемпионига айланди
Оқшомнинг марказий жангида америкалик 24 ёшли Кларисса Шилдс рақиби Кристина Хаммерга қарши рингга кўтарилди. Ушбу баҳс бирлаштирувчи чемпионлик жанги мақомида бўлгани учун ҳам дунё бокс оммасининг эътиборини ўзига торта олганди.
Жангга қадар Хаммер WBO, икки карра Олимпиада чемпиони Кларисса Шилдс эса WBC, IBF ва WBA чемпионлик камарлари соҳибаси бўлиб турганди. Жанг якунида уччала ҳакам ҳам бир овоздан - 98-92 ҳисобида Клариссанинг ғалабасини таъминлашди.
Шу тариқа, Кларисса Шилдс ўрта вазн тоифасида мутлоқ жаҳон чемпионига айланди. Унга шунингдек, The Ring чемпионлик камари ҳам топширилди. Жанг якунланиши билан Шилдс ярим ўрта вазнда мутлоқ жаҳон чемпиони Сесилия Брекхусга қарши жанг ўтказиш истагида эканлигини маълум қилди.
Фикрлар