UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

14 окт 16:02
Янгиликлар

Спорт курашлари

"Классиклар"имиз Янгиободда йиғин бошлашди ФОТОРЕПОРТАЖ

Карантин қоидалари юмшатилгач, бирин-кетин турли спорт тури бўйича терма жамоаларимиз тўлақонли машғулотларга қайтишди.

Жумладан, юнон-рим кураши бўйича Ўзбекистон катталар терма жамоаси Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудида жойлашган Янгиободдаги спорт базасида ўқув-машғулот йиғинини бошлади. 

Кунига уч маҳал ўтказилаётган машғулотларда Равшан Рўзиқулов бошчилигидаги 30 нафар "классик" курашчиларимиз иштирок этишаяпти.

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси бош шифокори Елена Абаева спортчиларни доимий равишда назорат қилиб бораяпти. Йиғинда барча карантин қоидаларига риоя қилинмоқда. 

Янгиободдаги йиғин 17-19 ноябрь кунлари Навоий шаҳрида ўтказиладиган катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати, шунингдек декабрда Сербия пойтахти Белград мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб беради.      

Мураббийлар - Равшан Рўзиқулов, Рустам Қудратов, Заза Силагадзе, Аслидин Худойбердиев, Исроил Сиддиқов, Хайрулла Абдуллаев. 

Шифокор - Елена Абаева 

Массажчи - Узроб Турсуналиев

Маълумот учун, Янгиободдаги ўқув-машғулот йиғини 31 октябрга қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг