UZ

Сўнгги янгиликлар

09:16Бельгия мураббийи Сенегал билан ўйинда жамоа қандай қилиб камбэк қилганини тушунтирди 0 08:48Тошкентда проф бокс оқшоми ўтказилади 0 08:02Султонов Германияда муваффақиятли старт олди, у рақибини "сухой"га ютди 0 19:10Том Аспиналлни UFC'дан ҳайдаш таклиф қилинди 0 18:45Ямал "Реал" ҳақида айтган гапларидан афсусда эмас 0 18:18Жаҳонгир Зокиров: "Zuffa Boxing"даги асосий рақиблар Иван Дичко ва Энди Круз!" 0 17:50Мария Тимофееванинг Уимблдон иккинчи даврасидаги рақиби маълум бўлди 0 17:23Исроил Мадримов Жарон Эннисни жангга чорлади 0 16:52"Пахтакор" польшалик ҳужумчи билан хайрлашди 0 16:17Фазлиддин Ғоибназаров фаолиятини якунладими? Боксчининг ўзи бунга жавоб берди 0 15:49Нурсултон Рўзибоев футболчиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига муносабат билдирди 0 15:08Mangu 4 турнирининг санаси ниҳоят эълон қилинди 0 14:25ЖЧ-2026`ни тарк этган яна бир мураббий ишдан кетди 0 13:49Раҳимова Уимблдон жуфтлик мусобақасида ҳам иштирок этади. Рақиб маълум! 0 13:14Янгиланган The Ring рейтингида Исроил Мадримов нечанчи ўринда қайд этилди? 0

10 окт 15:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кличко, Мейвезер ва 40 боксчи Халқаро шон-шараф залига киришга даъвогарлик қилмоқда

Теглар :  БоксШон-шараф
Флойд Мейвезер, Владимир Кличко, Мигель Котто, Андре Уорд ва Жеймс Тони илк бора Халқаро бокс шон-шараф залига кириш учун номзодлар қаторидан ўрин олишди.

Юқорида санаб ўтилган боксчилар 2017 йилда фаолиятини тугатган. Шу сабабли ҳам бу йилг даъвогарлар қаторидан ўрин олишди. 

Ўтган йили Шон-шараф залига Бернард Хопкинс, Шейн Мозли ва Хуан Мануэль Маркеслар киритилганди. 

Улардан ташқари ушбу номга эга бўлиш учун 37 боксчи даъвогарлик қилмоқда:

Юрий Арбачаков, Хорхе Арсе, Поли Айяла, Найжел Бенн, Тимоти Брэдли, Вуяни Бунгу, Иван Кальдерон, Хоэль Касамайор, Сот Читалада, Диего Корралес, Крис Юбанк-катта, Карл Фроч, Лео Гамес, Рикки Хаттон, Женаро Эрнандес, Крис Жон, Миккель Кесслер, Сантос Ласьяр, Рокки Локриж, Мигель Лора, Рафаэль Маркес, Генри Маске, Дариуш Михалчевский, Мун Сонгиль, Майкл Мурер, Орзубек Назаров, Свен Оттке, Винни Пазиенца, Хильберто Роман, Жанфранко Роси, Самуэль Серрано, Антонио Тарвер, Мелдрик Тейлор, Фернандо Варгас, Исраэль Васкес, Вильфредо Васкес-катта ва Ратанапол Сор Ворапин.

Танлов октябрь ойи охирида боксни ёритиб борадиган етакчи журналистлар томонидан танланади. Овоз берадиганлар 5 нафаргача номзодни танлашлари мумкин. Натижалар йил охирида эълон қилинади. Энг кўп овоз тўплаган беш нафар боксчи Нью-Йорк штатидаги Халқаро бокс шон-шараф залидан ўрин эгаллайди. 

Ушбу залнинг янги аъзоларини тақдирлаш маросими Канастотдаги штаб-квартирада ташкил этилади. Тадбир 2021 йилнинг 13 июнида ўтказилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
23 ноя 08:38:42
Canelo
Тhe Ring журналистлари танлайди. Рикки Хаттон кирса керак икки вазн чемпиони маглубиялари хам Пакьяо Мейвезердан булган.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг