UZ

Сўнгги янгиликлар

10:36Анвар Анваров "Бриллиант Лига"нинг иккинчи босқичида қандай натижа кўрсатди? 0 10:13"Шунчаки сизларни зериктиргим келмади". Александр Усик Верхувен билан жанг ҳақида гапирди 0 09:48Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 4 та баҳс бўлиб ўтади 0 09:24Хамзат Чимаев Стрикленддан реванш сўрамоқда 0 08:59Ажойиб! Камилла Раҳимова дунёнинг 32-ракеткасини енгиб, "Ролан Гаррос" иккинчи даврасига йўл олди 0 08:34Жаҳонгир Расулов RCC Гран-приси финалига йўл олди 0 08:07Ўзбекистон МТЖ АҚШга жўнаб кетди (ФОТО) 0 19:04Расман! Асламжон Ортиқов ҳам ONE FC чемпионлиги учун жанг қилади! 0 18:40Фомин Молдова Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 18:16Шаҳрам Ғиёсов Тошкентга қайтиб келди (ВИДЕО) 0 17:51Чемпионлар Лигасида ўйнайдиган 29 та жамоа маълум 0 17:23Камилла Раҳимова ҳамда "Ролан Гаррос-2026": Ўзбекистон тенниси учун янги саҳифа 0 16:59"Ҳумо" Ўзбекистон очиқ чемпионати ғолибига айланди 0 16:32Шоҳжаҳон Эргашев: "Шаҳрамнинг жангини кўриб, шуни тушундим-ки..." 0 16:05Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномаси эълон қилинди: “Реал”дан бирорта футболчи йўқ 0

01 сен 20:24
Янгиликлар

Теннис

Коко Гауфф: "Алькарас худди пешқадамлик босимини ҳис қилмайдигандек"

Коко Гауфф теннисчилар Карлос Алькарас ҳамда Новак Жокович рақобатидан нималарни ўрганганини айтди.

"Уларнинг "Ролан Гаррос" ҳамда "Уимблдон"даги ўзаро ўйинларини томоша қилдим. Цинцинатти финалини эса кўролмадим, чунки ўзимнинг финалимдан кейин уйга қайтаётгандим. Кейинчалик қисқа видеоларни кўрдим, тўлиқ ўйинни томоша қилишнинг иложи бўлмади.

Улар яна қаерларда ўзаро ўйинлар ўтказганини эслолмайман, бироқ уларнинг ўйинларини доимо томоша қиламан. Асосий дарс - улар яхши теннис кўрсатмаётган пайтда ҳам ҳолатдан чиқиб кета олишлари. Масалан, Карлос Цинцинаттидаги финалнинг барча сетларида мағлуб бўлаётганди, табиийки бор кучи билан ҳам ўйнай олмаётганди. Бироқ шунда ҳам у табассум қилишда давом этди. Масалан, Хаби Хуркачга қарши ўйинда сетда мағлуб бўлди ва брейк бериб қўйди, шунда ҳам у табассумини яширмади.

У дунёнинг биринчи ракеткаси, аммо у табассум қилишда давом этаверади. Масалан мен ҳам Ига ёки Соболенкога қарши ўйинларда табассум қилишим мумкин. Аммо у пешқадамлик босимини ҳис қилмаётгандек.

Демак, асосий ҳулоса - улар ўз ишларидан лаззат олишади. Бун менда ҳам бўлиши мумкин. Чунки теннис ўйнаётганимда ўзимни йўқотиб қўймайман. Ҳозир эса ўйинлардан шунчаки завқ оляпман, куляпман, табассум қиляпман. Теннис ҳам одамларга завқ бера олади", - деди Гауфф.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг