UZ

Сўнгги янгиликлар

00:08Баҳодир Жалолов иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 18:47Дана Уайт Макгрегорнинг "Оқ уйда жанг қиламан" деган сўзларига жавоб қайтарди 0 18:26"Анкалаев энди ўзига бир неча саволни бериши керак" - UFC собиқ чемпиони 0 18:02Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз? 0 17:39Двалишвили вазнини ўзгартириш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 17:17Дана Уайт: "Яқин орада энг даҳшатли кардни кўрасизлар" 0 16:52"Алекс икки ой залдан чиқмади, фақат нокаут ҳақида ўйлади" - Перейранинг мураббийи 0 16:25"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак 0 16:02Боксчи қизларимиз ҳам, йигитларимиз ҳам МДҲ ўйинларида тенгсиз бўлишди 0 15:39Магомед Анкалаев Алекс Перейра билан чемпионлик реваншидаги мағлубиятига илк бор изоҳ берди 0 15:17Конор Макгрегор спортдаги келажаги ҳақида гапирди 0 14:53Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган 0 14:28Дана Уайт Перейра ва Жон Жонс ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:05Алекс Перейра Магомед Анкалаевнинг устидан кулди (ФОТО) 0 13:44Фомин 200 000 долларлик турнирда 4-ракеткани мағлуб этди 0

20 дек 19:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Колби Ковингтон мураббийи учун ўч олишга онт ичди

Яримўрта вазнда собиқ вақтинчалик UFC чемпиони Колби Ковингтон ўтган ҳафта Тампада ўтган UFC on ESPN 63 турнирида мағлубият аламини тотиб кўрганди.

Америкалик аралаш яккакураш устаси йилнинг сўнгги UFC турнири марказий жангида ҳамюрти Хоакин Баклига имкониятни бой бериб қўйган эди. Жангнинг учинчи раундида рефери Дэн Мираглиотт октагонга шифокорни таклиф қилган, у эса Колбининг жароҳати жиддий эканини айтиб, баҳсни тўхтатишга тавсия берганди. 

Ковингтон узоқ танаффус олиш истагида эмас, у кейинги жангини бразилиялик Гилберт Бернсга қарши ўтказмоқчи эканини айтмоқда. Колби бежизга Бернсни танламаяпти. Яқинда Гилберт ижтимоий тармоқда Ковингтоннинг мураббийи Чел Сонненнинг телефон рақамини тарқатиб юборганди.

"Бу жирканч ва кечириб бўлмас хатти-ҳаракат. Энди мураббийга дуч келган одам қўнғироқ қилиб, қўпол гаплар билан босим ўтказяпти. Бу хавфсизлик муаммоси. Гилберт, нима қилиб қўйганингни биласанми? Мен сени бу ишинг учун жазолайман. Мен Чел амакимга сени тазирингни бериб қўйишимни айтдим. Тез орада октагонда учрашамиз, аҳмоқ", - деди Ковингтон. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг