UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Осиё ўйинларида ғалаба қозонган Жасурбек Жайсунов Париж Гран-присида ҳам шоҳсупага кўтарилди! 0 13:16Жон Жонс UFC`га қайтишни ҳали ҳам истисно этмаяпти 0 12:45"Бағрикенг эркак". Райан Гарсия Арнольд Шварценеггер билан учрашди (ФОТО) 0 12:14Элит ОЧЛ. Бугун икки клубимиз Саудия Арабистони жамоалари билан ўйнайди 0 11:43Нодирбек Абдусатторов: “Жавоҳир ниҳоятда истеъдодли, ҳатто мендан ҳам” 0 11:12Бивол ўзи учун энг муҳим уч рақибни айтди 0 10:41Махачев Доғистон ҳақидаги ҳазил билан Волкановскининг янги соч турмагига муносабат билдирди (ФОТО) 0 10:10Исломбек Исмоилов: "Биз фақат Роналдуга эмас, балки бутун "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнаймиз" 0 09:39"Бу ҳали бошланиши". Музаффарбек Тўрабоев Жаҳон чемпионатида қўлга киритилган медалига муносабат билдирди 0 09:11Хамзат Чимаев ва Чарльз Оливейра Чеченистонда (ФОТО) 0 08:41Тошкентда 100 000 долларлик шахмат мусобақаси ўтказилади 0 08:12АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Ливерпул"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 07:30Бенавидес Усик билан жанг қилиш учун супероғир вазнга кўтарилишга тайёр 0 19:19Наоя Иноуэ кейинги рақибининг номини эълон қилди 0 18:48Дана Уайт Шон Стрикленднинг боксда ўзини синаб кўриш истагига муносабат билдирди 0

29 май 08:12
Янгиликлар

Футбол

Конго ДР йиғинларни бекор қилди — терма ЖЧда фақат бир шарт билан қатнашиши мумкин

Теглар :  Конго ДР
Конго ДР терма жамоасида мундиал олдидан муаммолар юзага келмоқда.

Мамлакатда Эбола вируси тарқалгани сабабли АҚШ ҳукумати делегациянинг барча вакилларини 21 кунлик изоляцияда бўлишини расман талаб қилиб қўйган. Фақатгина ушбу ҳолатдан кейингина терманинг ЖЧда иштирок этиши кафолатланади.

Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Ўтган ҳафта Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ДР Конго ҳудудида "Бундибуджио" туридаги Эбола вируси тарқалиши хавфи "жуда юқори" экани ҳақида огоҳлантирди. Мавжуд маълумотларга кўра, мамлакатда 1000 дан ортиқ гумонли касалланиш ҳолати ва 246 та эҳтимолий ўлим қайд этилган.

Конго ДР ҳукумати маълум қилишича, мамлакат футбол федерацияси (FECOFA) шу ҳафта ФИФА билан музокаралар ўтказган, шундан сўнг делегация тўлиқ тиббий ва санитария протоколларига мослаштирилган. Жумладан, Киншасадаги йиғинни бекор қилиш ва жамоа тайёргарлигини мамлакат ташқарисига кўчириш ҳақида қарор қабул қилинган.

Терма жамоа футболчиларининг катта қисми Европа клубларида тўп сураётгани вирус билан тўғридан-тўғри алоқа хавфини камайтирмоқда. Шу билан бирга, ой бошида Киншасани тарк этган жамоа ходимлари АҚШга жўнаб кетишдан олдин Америка санитария талабларига мувофиқ камида 21 кун Европада бўлишади.

Бундан ташқари, ҳукумат чемпионат ўйинлари учун чипта сотиб олган мухлислар вазиятидан хавотир билдирган. Улар АҚШ визасини олишда маъмурий чекловлар сабаб қийинчиликларга дуч келмоқда. Расмийларга кўра, маблағни қайтариш масаласи бўйича ФИФА билан музокаралар олиб борилмоқда.

52 йилдан сўнг илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этадиган ДР Конго терма жамоаси Хьюстон шаҳрида жойлашади. Гуруҳ босқичида жамоа 17 июнь куни Португалия, 23 июнь куни Колумбия ва 27 июнь куни Ўзбекистон терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг