10 апр 16:45
Янгиликлар
Бокс/ММА
Конор Бен ва Режис Прогрейс тарозига чиқди
Лондонда Gold Star ва Zuffa Boxing компанияларининг эртанги бокс оқшоми олдидан расмий тарозидан ўтиш маросими бўлиб ўтди.
Оқшомнинг иккинчи муҳим жанги иштирокчилари - Режис Прогрейс ва Конор Бенн 150 фунт (68 кг) гача бўлган белгиланган вазн меъёрини муваффақиятли бажаришди.
Аввалги икки жангини 72,6 кг вазн тоифасида ўтказган Бенннинг вазни 67,85 кгни ташкил этди. Илгари биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (63,5 кг гача) иштирок этган Прогрейс эса 67,2 кг тош босди.

Ҳавола :
Манба : allboxing
Фикрлар