UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тафсилотлари очиқланди 0 11:07Шавкат Раҳмонов Майкл Моралес билан жанг қилишга тайёр 0 10:36Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизнинг иштирокига гувоҳ бўламиз 0 10:05"Хоразм" "Нефтчи" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди 0 09:34Қудратилло Абдуқаҳҳоров Австралияда камар учун жанг қилади 0 09:03"Боладан конфет олиб қўйишдек осон". Хирн Уайт билан можаро ҳақида гапирди 0 08:32Нодирбек Абдусатторов: “Кўп хатолар психологиядан келиб чиқади” 0 08:01Роналду Мессининг хайрлашув постига жавоб қайтарди 0 18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0

12 сен 17:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Конор Бенн Райан Гарсияга қарши жанг олдидан тарозидан ўтгач, 8 соат ичида деярли 15 кг вазн йиғди

Британиялик 29 ёшли Конор Бенн ярим ўрта вазнда WBC чемпиони, келиб чиқиши мексикалик Райан Гарсияга қарши жанг олдидан расмий тарозидан ўтганидан саккиз соат ўтиб, 14,7 кг вазн йиғганини маълум қилди.

Уларнинг жанги эртага, 13 сентябрь куни тонг саҳарда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган "Zuffa Boxing" турнири доирасида бўлиб ўтади.

Кеча кечқурун Конор тарозида 66,2 кг тош босган бўлса, бугунга келиб унинг вазни 80,9 кг (178,4 фунт)ни ташкил этди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, боксчилар ўртасидаги келишувда жанг куни қайта тарозига тушиш бўйича лимит белгиланмаган.

АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган 27 ёшли Райан Гарсия 2016 йилда профессионал фаолиятини бошлаган, 2023 йилдан буён эса ярим ўрта вазн тоифасида жанг қилиб келмоқда. Гарсия ҳисобида 24 та ғалаба (шундан 20 таси нокаут билан) ва 2 та мағлубият бор.

Конор эса профессионал фаолиятини 2016 йил апрель ойида бошлаган. Бенннинг профессионал рекордида 25 та ғалаба (шундан 14 таси муддатидан олдин) ва 1 та мағлубият қайд этилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг