UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10"Манчестер Сити" АПЛ тарихидаги энг қиммат футболчилардан бири бўйича катта молиявий йўқотишга учраши мумкин 0 13:49ATP рейтинги. Топ-10 ўзгаришсиз. Беш нафар теннисчимиз кўтарилди 0 13:28Top Rank вице-президенти: "Иноуэ - Накатани жанги жуда қизиқарли" 0 13:07Том Аспиналл Сирил Ган билан жангдан кейин дўстларини йўқотди 0 12:46Шерзод Темировнинг ягона голи "Арбил"га ғалаба келтирди. Футболчимиз 9 та ўйинда 9 та гол урди 0 12:25Нурмагомедовга рақиб берилди, бир ойдан сўнг қисматдошлар жанги! 0 12:04WTA рейтинги. Топ-50 ўзгаришсиз, теннис маликаларимиздан фақат бири кўтарилди 0 11:43Генри Сехудо RAF байроғи остида яна курашга қайтмоқда 0 11:22"Барселона" гол уриш бўйича рекорд ўрнатди 0 11:01Нурсултон Рўзбоев: "Камида 3 та..." 0 10:40Арина Соболенко Янги йил билан боғлиқ севимли таомлари, фильмлари ва анъаналарини санаб ўтди 0 10:19UFC 327 турнири карди Гусков вазнидаги қизиқарли жанг билан тўлдирилди 0 09:58Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди 0 09:37Хабиб Нурмагомедов: "Тасодифан жангчига айландим" 0 09:16Александр Усик: "Жамоам икки жанг устида ишламоқда" 0

21 мар 14:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Конор Макгрегор Ирландия президенти лавозимига номзодини қўймоқчи

UFC собиқ чемпиони, Конор Макгрегор Ирландия президенти лавозимига номзодлигини қўйиш нияти борлигини эълон қилди.

У ўз ҳамюртларини сайловда унга овоз беришга чақирди.

"2026 йилнинг 12 июнига қадар Ирландия Европадаги Миграция пакти талабларини тўлиқ бажариши керак. Бу шундан далолат берадики, ушбу муддатга қадар парламентнинг ҳар икки палатаси бир қанча қонунларни қабул қилиши, президент эса уларни имзолаши шарт.

Кейинги президентлик сайловлари 2025 йил 11 ноябрга қадар ўтказилиши керак. Мендан ташқари ким ҳукуматга қарши чиқиши мумкин? Улар номзод қилиб кўрсатмоқчи бўлган хеч бир шахс ҳукуматга қарши тура олмайди. Лекин мен бунга қодирман!

Президент сифатида мен бу қонун лойиҳасини референдумга қўяр эдим. Мен бу пактга мутлақо қарши бўлсам ҳам, бу мендан ёки ҳукуматдан эмас, Ирландия халқига тегишли қарор. Ва ҳамиша шундай бўлган! Бу ҳақиқий демократия!

Амалдорларимиз бу пактни нега жон-дилдан қўллаб-қувватлаётганини эшитиш менга қизиқ бўлар эди. Мен баҳсларни тинглаб, ундан кейинги овоз бериш жараёнини кузатишдан мамнун бўлар эдим! Мен президент бўлганимда, Ирландиянинг келажаги шундай бўлади. Ҳар бир ирландиялик ўз фикрини билдириш ва ўз келажагини мустақил белгилаш имкониятига эга бўлиши керак!

Ирландия, танлов сенда, ва бу танлов жуда оддий. Менга овоз бер ва биз биргаликда Ирландияни қутқарамиз!" — деб ёзди Макгрегор ўз ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг