UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

21 май 14:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Конор Макгрегор Макс Холлоуэй билан жангидан даҳшатли даражада пул ишлаб олади

Ирландиялик UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор 11 июль куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган UFC 329 турнирининг асосий жангида иштирок этади.

BMF камари соҳиби Макс Холлоуэйга қарши кечадиган мазкур жанг орқали Конор UFC 329 турнири кардидаги барча жангчиларнинг бутун фаолияти давомида ишлаб топган маблағидан ҳам кўра кўпроқ гонорарни қўлга киритади. У ўша оқшомдаги бир жанги учун 15 млн АҚШ доллари олади.

Жанг ярим ўрта вазн тоифасида ўтказилади. 

Бу икки аралаш яккакураш устасининг илк жанги 2013 йилнинг август ойида ўтказилган бўлиб, ўшанда Конорнинг ғалабаси билан якунланган эди. Макгрегор ўшанда ҳакамларнинг якдил қарори билан зафар қучганди. 

Шундан сўнг ирландиялик енгил ва ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпионлик камарларини қўлга киритиб, ташкилотнинг биринчи икки карра чемпионига айланди, америкалик эса ярим енгил вазн тоифасида чемпион, шунингдек, BMF камари соҳиби бўлди. 

Конор Макгрегор беш йил аввал Дастин Порьега қарши жангда оёғидан оғир жароҳат олганидан бери октагонга чиқмаган, Макс Холлоуэй эса жорий йилнинг март ойида ҳакамларнинг якдил қарори билан Чарльз Оливейрага ютқазиб, BMF камарини бой берганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг