UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0

24 авг 18:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Конор Макгрегор: "Холлоуэй UFC тарихидаги энг калтакланган шахс"

Макс Холлоуэйга қарши жангдаги муваффақиятсиз чиқишидан сўнг, Конор Макгрегор ижтимоий тармоқлардаги деярли барча постларини ўзига бағишлади.

Аммо яқинда "Blessed" нашрига берган интервьюси ирландияликни яна америкалик билан рақобати ҳақида гапиришга мажбур қилди.

"У қандайдир "авлодни калтаклаш" ҳақида гапирди, лекин бу йигит шунчаки алаҳсираётган эди. Чунки у менга ҳаракатсиз туюлди. У жуда секин эди. Қари кўринарди. Агар кимдир у ерда "авлодни ўлдириш"ни режалаштирган бўлса, бу аниқ у эмаслигини айтишим мумкин," - деди Холлоуэй ижтимоий тармоқда эълон қилинган видеода.

Бу сўзлар Макгрегорга қаттиқ таъсир қилди ва у сунъий интеллектдан жанг кунидаги юзини Холлоуэйнинг юзи билан таққослашни сўради. Сунъий интеллект америкалик анча кекса кўринади, деган хулосага келди.

Унинг юзи анча тўзиган, кўпни кўрган, кўзлари атрофида чуқур ажинлар бор, бундай ёруғликда териси бироз дағалроқ кўринарди. Конор, ҳатто қалин соқоли билан ҳам, ҳали ҳам анча келишган ва парваришланган кўринади", - дея ирландиялик сунъий интеллект жавобини келтирди.

UFC тарихидаги энг кўп калтакланган йигит (статистикага қаранг) бундай гапириши мумкин эмас. Унга нима бўлди?", – деб қўшиб қўйди Макгрегор ўз номидан изоҳ берар экан.

Икки ҳафта олдин Макс Холлоуэй билан жангнинг дастлабки сонияларида тиззасидан жароҳат олган Конор Макгрегор муваффақиятли операция қилинди ва америкалик билан трилогияни якунлаш учун бир йилдан сўнг октагонга қайтиш ниятини тасдиқлади.

Холлоуэй эса бир кун аввал Макгрегор билан учинчи жангга ҳам, енгил ёки ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпионлиги учун жангларга ҳам тайёрлигини маълум қилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг