UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0

07 июл 12:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Конор Макгрегорнинг энг кучли талқинига қарши жангга тайёргарлик кўряпман" - Холлоуэй

UFC собиқ чемпиони Макс Холлоуэй Конор Макгрегорга қарши бўлажак жанг олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Унинг охирги жангига беш йил бўлди. Шу вақт ичида жуда кўп нарса ўзгарган бўлиши мумкин. Биз унинг бу беш йил давомида нималар билан шуғулланганини кўрдик ва саволлар ҳам айнан шу ерда пайдо бўлади. Лекин мен руҳий жиҳатдан Конор Макгрегорнинг энг яхши ҳолатига қарши жанг қилишга тайёрланяпман. Беш йил ичида инсон ўзини қайта тиклаб олиши, танасига эътибор қаратиши, вазн ташлаш азобини чекмаслиги ва организмга тўлиқ тикланиш имконини бериши мумкин.

Биламан, кўпчилик: "Макс, сен кўрмисан? Биз унинг қандай ҳаёт кечираётганини кўрдик-ку", дейди. Лекин ҳақиқат шуки, балки у айнан шуни кўришингизни истагандир. Ёпиқ эшиклар ортида нима бўлганини ҳеч ким билмайди, ахир камера уни сутка давомида кузатиб юрмаган. Барибир мен Конор Макгрегорнинг энг кучли версиясига қарши жангга тайёргарлик кўряпман ва буни интизорлик билан кутяпман", — деди Холлоуэй.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг