UZ

Сўнгги янгиликлар

09:11Бугун Иқболжон Холдаров ва Самандар Олимов Арманистонда рингга чиқади 0 08:39Венгриялик машҳур велосайёҳ Олимпия шаҳарчасида бўлди 0 08:0239 ёшли Майкл Пейж: "Ҳанузгача UFC камарини қўлга киритишга қодирман, деб ҳисоблайман" 0 19:10Суперлигада мураббийлар "рокировкаси": танаффусдаги кутилган ва кутилмаган тайинловлар 0 18:37Хабиб Нурмагомедов ЖЧ–2026нинг рамзий терма жамоасини тузди. Унда Месси ва Роналду йўқ 0 17:53Асу Алмабаев RAF Лигасидаги илк жанги эълон қилинди 0 17:26Музаффаров ва Холдаров Ереванда илк жангларини ўтказишди 0 16:54Винисиус косметик операция қилдирди 0 16:25Қозоғистонлик Жаҳон чемпиони Жанибек Алимханули бошқа вазнга ўтаётганини эълон қилди 0 15:57Мария Тимофеева Прагада муваффақиятли старт олди 0 15:25Богдан Гусков ва Рамазон Темиров UFC Abu Dhabi турнири олдидан медиа тадбирлардаги иштирокини бошлашди 0 14:49ЖЧ-2026нинг энг яхши футболчиси "Реал"га ўтмоқчи 0 14:13Пара академик эшкак эшувчиларимизнинг кейинги манзили Германия бўлади 0 13:37Ёш сузувчиларимиз қитъа биринчилигида яна олтин ва бронза медаллари билан тақдирланишди 0 13:09Ҳумоюн Тўхтамуродов бразилиялик спортчи билан жанг қилади (ПОСТЕР) 0

27 сен 17:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Конор Макгрегорнинг компанияси “минус”га кирди

Теглар :  UFCКонорMcGregor Sports
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегорга тегишли бўлган McGregor Sports and Entertainment компанияси касодга учрай бошлади.

Британиянинг The Sun нашри тарқатган хабарга кўра, компаниянинг ўтган йил бўйича берган молиявий ҳисоботида яхшигина зарарга кирган. Ушбу зарар 465 835 АҚШ доллари (£317 055) миқдори эканлиги айтилмоқда. 

Икки йил аввал компания 12 ой ичида 136 422 доллар (£103 878) фойда келтирган эди. Даромад эса ярим миллион долларга тушиб кетган. Ушбу компанияга Конор томонидан 2014 йилнинг июль ойида асос солинган эди. 

Бир йил компания директори лавозимида ишлаган Макгрегор кейинчалик бошқарувни рафиқаси Ди Девлинга топширганди. Компания iPhone MacTalk иловаси ҳамда themaclife.com сайти билан шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, Конор Макгрегор жорий 2018 йилда Forbes рейтингида энг кўп ҳақ тўланувчи спортчилар орасида тўртинчи ўринни эгаллаганди. Унинг йиллик даромади 99 миллион долларга баҳоланган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг