28 июл 16:49
Янгиликлар
Теннис
Контавейтнинг собиқ мураббийи келишилган ўйинларда иштирок этгани учун 12 йилга четлатилди
Нидерландиялик мураббий Макс Вендерс келишилган ўйинларда иштирок этгани учун 12 йилга теннисдан дисквалификация қилинди.
ITIA ҳисоботида қайд этилишича, Вендерсга 12 йил давомида ўйнаш, мураббийлик қилиш ва ҳар қандай теннис мусобақаларида қатнашиш тақиқланади. Жазо 2021 йилнинг 28 апрелида, ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга кирган (кейинчалик у нидерландиялик адвокатлар томонидан апелляцияга берилган, шунинг учун бу хабар бугунги кунгача эълон қилинмаган).
26 ёшли теннисчи келишилган ўйинларга алоқадорлик, шунингдек, ITIA томонидан сўралган далилларни йўқ қилиш айбловларини тан олди. Илгари у Анетт Контавейт жамоасининг аъзоси бўлган, Деми Шуурс ва Мириам Булгарга мураббийлик қилган, шунингдек, Елена Остапенко учун спарринг-шерик сифатида ишлаган.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар