UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0 09:05Россиялик спортчиларга Европа Иттифоқидаги мусобақаларда қатнашиш тақиқланади 0 08:34Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026. Биринчи кун 12 та медаль қўлга киритдик! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:03Жавоҳир Синдаров - Гукеш Доммараджу илк партияси таҳлили 0 07:32ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз майдонида ПСВни тор-мор этди 0

01 окт 14:43
Янгиликлар

Таэквондо

Кореялик мутахассис Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясида иш бошлади

Теглар :  Таэквондо
2020 йилги Олимпиада ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси кореялик тажрибали мутахассис билан шартнома тузди.

Жанубий Кореялик мураббий Ким Жин Юнг энди Ўзбекистон таэквондо терма жамоасида ишлайди. 

Ким Жин Юнг 1981 йил Жанубий Кореяда туғилган. 2000-2007 йилларда Кунгхи Университетида, 2004-2006 йилларда Вусок Университетида таҳсил олган. 2018 йил Кунгхи Университетида фан номзоди бўлган. 

Шу кунга қадар "Самсунг С1" (Жанубий Корея), "Сувон Ситихолл" (Жанубий Корея), Сангджи Университетида таэквондо бўйича инструктор, Еджу Университетида инструктор, 2017 йил Global sports бош директори ва Назарин университети таэквондо терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаган. 

Ким Жин Юнг таэквондо 6-дан қора белбоғ соҳиби. Таэквондо ҳаками ва лицензиядан ўтган инструктор ҳисобланади. 

Спортчилик вақтида Жанубий Корея чемпиони, Корея миллий ўйинлари мусобақада 1-ўринни олган, АҚШ Бостон Университетлараро Жаҳон чемпионатида 3-ўринни олган. Испанияда Очиқ Жаҳон чемпионатида чемпион бўлган. 2010 йил Бутунжаҳон Таэквондо Федерацияси сертификати билан тақдирланган. 

Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси матбуот хизмати


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг