UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43UFC: Богдан Гусковнинг рейтингида яна ўзгариш бўлди 0 16:30Осиё ўйинларининг учинчи кунида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН 0 15:27Хамза Шираз WBO чемпионлик камаридан воз кечди 0 14:53Британия суди Салоҳни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилди 0 13:40Расман. Сирил Ган чемпион сифатидаги илк жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши маълум бўлди (ПОСТЕР) 0 11:53Яхши хабар: WBA ташкилоти Бектемир Мелиқўзиевнинг Хайме Мунгияга қарши чемпионлик жангига буйруқ берди! 0 10:53Сеул WTA 250: Илк даврадаёқ ўзбек дербиси гувоҳи бўлдик 0 07:39Факт! Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални дзюдочиларимиз тақдим этган! 0 07:07XX Осиё ўйинлари. Хитойнинг медаллари 38 тага етди, шундан 23 таси олтин. Ўзбекистон Топ-10`да! 0 06:38Ёшлар кўпайди, Ҳусанов Тошкентда, кайфият аъло. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинининг дастлабки кунидан суратлар 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0

02 окт 17:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кремлёв: "Россия ва Беларусь спортчиларининг мусобақаларда иштирок этишига рухсат бериш вақти келди"

Теглар :  Умар Кремлёв
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти, россиялик Умар Кремлёв украиналик боксчиларга ўз давлати байроғи остидаги мусобақаларда қатнашиши тақиқланганига изоҳ берди.

"Директорлар кенгаши спортчиларни эмас, миллий федерацияни четлаштириш учун овоз берди. Ўз қарори билан IBA Директорлар кенгаши украиналик спортчиларни дисквалификациядан озод қилди ва қўшимча равишда украиналик спортчиларнинг IBA расмий чемпионатларида иштирок этиши учун харажатларини қоплашни таъминлади.

Уларнинг иштироки ва миллий рамзлардан фойдаланиш тафсилотлари аллақачон келишиб олинган. Яна бир бор такрорлайман, барча боксчиларга нима бўлишидан қатъий назар, ўз миллий байроғи остида мусобақаларда қатнашишларига рухсат бериш керак.

Боксчилар медаллар учун эмас, балки ўз мамлакатларини ҳимоя қилиш учун курашадилар. Спорт сиёсатдан ташқарида: у бошланган жойда, сиёсат билан тугайди. IBA ҳар бир боксчини ўз мамлакатидаги сиёсий вазиятдан қатъий назар ҳимоя қилиш учун ҳозир-у нозир.

Россия ва Беларуснинг барча спортчиларига ўз спорт турлари бўйича барча расмий мусобақаларда ўз мамлакатлари вакили сифатида қатнашишларига рухсат беришнинг вақти келди. ХОҚ ҳам, ХФ ҳам барча спортчиларни ҳимоя қилиши керак. Миллатига кўра камситиш бўлмаслиги керак. Спорт ва спортчиларни сиёсатдан узоқлаштириш ҳар биримизнинг бурчимиздир. IBA ва мен шахсан бундай қўшма ташаббусни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз ва мен барчани юқори поғонада бўлишга, спортчиларимизни сиёсатдан узоқлаштиришга чақираман", — дея Кремлёвнинг сўзларини келтиради IBA расмий сайти.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг