13 июл 20:18
Янгиликлар
Теннис
Крейчикова Паолинини мағлуб этиб, "Уимблдон" ғолибасига айланди
Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида теннис бўйича "Катта дубулға" туркумидаги "Уимблдон" турнирининг аёллар ўртасидаги яккалик дастури финали якунланди.
Ҳал қилувчи баҳсда дунёнинг 32-ракеткаси, чехиялик Барбора Крейчикова еттинчи рақамли теннисчи, Италия вакиласи Жасмине Паолини билан тўқнаш келди.
Беллашувда Крейчикова 6:2, 2:6, 6:4 ҳисобида ўз ғалабасини нишонлади.
Аввалроқ, теннисчилар "Australian-Open-2018" турнирида учрашишган эди. Ўшанда Крейчикова саралашнинг биринчи босқичидаёқ Паолинини 6:2, 6:1 ҳисобида мағлуб этганди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар