UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

02 июн 08:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кроуфорд Канелога қарши жангдан қанча гонорар олишини очиқлади

Икки вазнда собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Теренс Кроуфорд 14 сентябрь куни Сауль Канело Альваресга қарши рингга чиқади.

Америкалик 37 ёшли боксчи мексикалик афсонага қарши иккинчи ўрта вазн (76,2 кг) тоифаси мутлақ жаҳон чемпионлиги учун жанг ўтказади. Теренс бўлажак жангдан қанча гонорар ишлаб олишини айтди.  

"Мен 10 миллион доллар оламан. Сиз буни ёлғон деб ўйлаяпсизми? Қаердан сизда бундай ўй-фикр? Бу жанг мен учун пулдан ҳам муҳим. Авлодларим учун бу жангга розилик берганман. Ғалаба қозонсам, учта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони бўламан. Бунга оз қолди", — дея Кроуфорднинг сўзларини келтиради Sportskeeda портали.

Эслатиб ўтамиз, Кроуфорд сўнгги жангини ўтган йилнинг 4 август куни Лос-Анжелесда ҳамюртимиз Исроил Мадримовга қарши ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарори (116-112, 115-113, 115-113) билан очколар ҳисоби бўйича ғалаба қозонганди. Альварес эса 4 май куни Ар-Риёдда Уильям Скаллни мағлуб этган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг