UZ

Сўнгги янгиликлар

09:49Том Аспиналл ўз ватанидаги UFC турнирига таклиф қилинмади 0 09:28Илия Топурия ўзини илҳомлантирган икки боксчини айтди 0 09:07Қозоғистонлик UFC жангчиси Нурсултон билан бир оқшомда жанг ўтказади 0 08:46Европа лигаси. АПЛ жамоалари 1/2 финалда, "Брага"дан суперкамбэк + ВИДЕО 0 08:25Хамзат Чимаев Шон Стриклендга: "Бу ҳаром!" 0 08:04Райан Гарсия Арман Царукянни 40 000 долларга ухлатди 0 07:43Жейк Пол лигасидаги жангчиларнинг минимал гонорари эълон қилинди 0 07:22Кутилмаган ҳолат: Япония термасига янги бош мураббий тайинланди 0 07:01Осиё чемпионатининг иккинчи куни 6 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 20:29Аюбхон Набиев жаҳон чемпионати шоҳсупасида! Медалларимиз 4 тага етди 0 18:21Двалишвили: "Ян билан жанг куни иккита беш раундлик спарринг ўтказганман" 0 18:21Янги йўқотиш: "Арсенал" асосий футболчиси жароҳат олди 0 18:00"UFC'га шу ёқади". Дариуш Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлиши кераклигини айтди 0 17:39Усик Фьюри билан трилогияга тайёр! 0 17:18Раҳимова Руан турнирида дунёнинг 36-ракеткасига қарши уч сетлик баҳс ўтказди 0

17 окт 18:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кубанинг Арлен Лопессиз қолиши, Энди Крус қайси вазнда қатнашиши ҳақида суҳбат

Бокс бўйича Ўзбекистон ва Куба терма жамоаларининг қўшма йиғини қизғин давом этмоқда.

Машғулотлардан сўнг Куба жамоасининг таниқли юлдузларидан бири, Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони, 2 карра жаҳон чемпиони Энди Крусни кичик суҳбатга тортдик:

– Жаҳон чемпионатида қайси вазн тоифасида жанг қиласиз?

– Бу дунё биринчилигига -63.5 кг вазн тоифасида тайёрланаяпман.

– Кўпчилик сизни Олимпиададан кейин вазн тоифасини бироз кўтариб, -67 кгда тушса керак деб ўйлаган эди. Вазн ташлашга қийналмайсизми?

– Бу мен учун жуда қулай вазн тоифаси. Негаки, табиатан шунга яқин вазнда юраман. Шу боис ҳозир ҳам у қадар кўп вазн ташламайман.

– Бу вазндаги асосий рақобатчиларингиз ҳақида қандай маълумотга эгасиз?

– Очиғи, у қадар эмас. Вазн тоифалари ўзгаргани учун кимлардир кўпроқ вазн ташлаб, яна кимлардир вазнини кўтариб бу тоифада иштирок этади. Албатта, жаҳон чемпионати бўлар экан, унга кучсиз боксчи келмайди. Фақат авваллари мен билан бир вазнда тушиб юрган йигитлар ҳақида яхшироқ биламан.

– Шундай бўлса ҳам, кимларнинг номини айтиб ўтган бўлардингиз?

– Боксда кутилмаган натижалар, янги номлар жуда кўп учраб туради. Шу боис, келинг, кимнидир айтиб ўтмайман. Таъкидлаганимдек, барчага бирдек кучли рақибим деб қарайман.

Меҳмонларнинг маълум қилишича, Куба жамоаси Ўзбекистонга 8 нафар боксчи билан ташриф буюрган. Яна 4 нафари Гаванадан тўғри Белградга йўл олса, жамоанинг таниқли вакилларидан бири, 2 карра Олимпиада чемпиони Арлен Лопес оилавий сабабларга кўра мусобақада иштирок эта олмайдиган бўлди. Унинг ўрнига бошқа спортчини рўйхатдан ўтказиш вақти тугагани учун, -80 кг вазн тоифасида ушбу жамоадан ҳеч ким иштирок эта олмайди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг