05 окт 15:57
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC 335 турнирининг марказий жанги BMF камари учун бўлиб ўтади (ПОСТЕР)
ММА бўйича ташкил этиладиган UFC 335 турнирининг асосий жанги ҳам эълон қилинди.
Унда BMF камари соҳиби Чарльз Оливейра Диэго Лопесга қарши октагонга чиқади. UFC расмий сайтига кўра, турнир 12 декабрь куни Лас-Вегасдаги Т-Mobile Arena’да бўлиб ўтади.
Енгил вазн тоифасидаги асосий жанг беш раундга мўлжалланган. Лопес ушбу баҳсда UFC енгил вазн тоифасида дебют қилади. Аввал у ярим енгил вазн тоифасида чемпионлик камарига даъвогарлик қилган.
Оливейра BMF камарини март ойида UFC 326 турнирида қўлга киритган. Ўшанда у Макс Холлоуэйни беш раунд якунига кўра ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этганди. UFC 335нинг иккинчи асосий жангида эса оғир вазн тоифасида Алекс Переира ва Сергей Павлович ўзаро тўқнашади. Ушбу баҳс ҳам беш раунд давом этиши белгиланган.

Ҳавола :
Манба : ufc.ru
Фикрлар