UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

21 июн 15:58
Янгиликлар

Шахмат

Кучли жамоаларни таслим этган Uzbekistan Team блиц бўйича Жаҳон чемпионати совриндорига айланди

Теглар :  Uzbekistan TeamWR Chess
Гонконгда якунига етиб бораётган дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари, етакчи клублари ва халқаро жамоалар иштирокидаги рапид ва блиц йўналишлари бўйича жамоавий Жаҳон чемпионатида шахматчиларимиз камбэк амалга оширишди.

Мукофот жамғармаси 310 минг еврони ташкил этувчи ушбу нуфузли мусобақада 40 дан ортиқ жамоа таркибида 300 нафардан зиёд шахматчи чемпионлик учун курашди. 

Қувонарлиси, жамоавий жаҳон чемпионатида етакчи гроссмейстерларимиздан таркиб топган Uzbekistan Team жамоаси блиц йўналиши бўйича совриндорлар сафидан жой олди. Бронза медали учун кечган драматик баҳсда ҳамюртларимиз таркибида Алиреза Фирузджа, Левон Аронян, Володар Мурзин, Аниш Гири, Дивия Деҳмуш сингари гроссмейстерлардан таркиб топган Hexamind Chess Team жамоасини ҳал қилувчи тай-брекда таслим этишди. 

Дастлабки учрашувда Hexamind Chess Team жамоаси 4-2 ҳисобида зафар қучди. Иккинчи баҳсда Uzbekistan Team 3,5-2,5 ҳисобида ғалаба қозониб, мувозанатни тиклади. Ҳал қилувчи тай-брекда эса Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев, Муҳиддин Мадаминов сингари гроссмейстерларимиздан таркиб топган жамоамиз номдор рақибларини "сочиб" ташлади - 5,5-0,5!      

Шу тариқа, Uzbekistan Team жамоаси блиц йўналиши жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори ҳамда 30 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули соҳибига айланди. Чорак финалда Uzbekistan Team блиц бўйича кетма-кет икки йилдан бери жаҳон чемпиони бўлиб келаётган Магнус Карлсен бошчилигидаги WR Chess жамоасини икки ўйин натижасига кўра мағлубиятга учратиб, 1/2 финалга йўл олганди. 


Uzbekistan Team жамоаси таркиби:

Жавоҳир Синдаров (GM, 2718)

Нодирбек Абдусатторов (GM, 2703)

Нодирбек Якуббоев (GM, 2569)

Шамсиддин Воҳидов (GM, 2527)

Муҳиддин Мадаминов (GM, 2500)

Афруза Ҳамдамова (WGM, 2358)

Умида Омонова (WGM, 2276)

Акжол Раҳматуллаев (1600)

Жамоа сардори — Рустам Қосимжонов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг