UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18Емельяненко, Махачев ва бошқалар. Самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0

20 июн 13:02
Янгиликлар

Кураш

Кураш – халқаро ҳарбий спорт кенгашининг расмий спорт тури!

Теглар :  КурашCISM
Севимли спортимиз — кураш халқаро спорт майдонларида яна бир муҳим қадам ташлади.

Хабар берганимиздек, энди у дунёдаги энг нуфузли ҳарбий спорт ташкилоти — CISM (Conseil International du Sport Militaire) тақвимига расман киритилди. Шри-Ланканинг Коломбо шаҳрида бўлиб ўтган CISMнинг навбатдаги Бош Ассамблеясида Кураш расман кенгаш спорт турлари рўйхатига киритилди. Бу қарор 140 дан ортиқ давлат аъзо бўлган ҳарбий спорт жамияти томонидан бир овоздан маъқулланди.

Мазкур воқеага бағишлаб Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида матбуот анжумани ўтказилди. 

Тадбирда Спорт вазири ўринбосари Шахрулло Маҳмудов, Халқаро Кураш Ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармон (онлайн тарзда), вице-президент Шерзодхон Қудратхўжа, Бош котиб Муҳаммад Реза Нассири, Мудофаа вазирлиги масъул ходими Мансур Мамадаминов, Миллий олимпия қўмитаси, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Халқаро Кураш институти раҳбарлари ва бир қатор хорижий федерациялар вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида таъкидланганидек, бу ютуқ — сўнгги йилларда курашнинг халқаро даражадаги нуфузи тобора ошиб бораётганининг натижасидир. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Халқаро Кураш ассоциацияси Фахрий Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бевосита эътибори ва ташаббуслари бу жараёнда ҳал қилувчи омил бўлиб хизмат қилмоқда.

— Бу нафақат спорт тарихидаги муҳим воқеа, балки кураш орқали Ўзбекистон маданияти ва қадриятларини бутун дунёга намоён этишга хизмат қилади. Биз бу натижага осонликча эмас, балки бутун кураш жамоасининг меҳнати орқали эришдик, — деди Халқаро Кураш Ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармон.

Маълумки, CISM — бу 1948 йилда ташкил этилган, ҳар тўрт йилда ўтказиладиган "Ҳарбий Олимпиада" — World Military Games мусобақаларини ташкил этувчи тузилма бўлиб, унда асосан жанговар спорт турлари намоён этилади. Курашнинг мазкур тизимга киритилиши унинг жанг санъати сифатида халқаро ҳамжамиятда тан олинишига хизмат қилади.

— Кураш – бу фақат беллашув эмас, балки тинчлик, тартиб, одоб ва ҳурмат мактаби. Шу маънода унинг ҳарбий спорт тизимидаги иштироки ҳам жисмоний, ҳам маънавий аҳамият касб этади, — деди IKA Вице-президенти, профессор Шерзодхон Қудратхўжа. 

Анжуманда 2026 йилнинг 5–6 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган “Kurash Challenge Cup” мусобақаси ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди. Бу мусобақа курашнинг CISM доирасидаги илк расмий турнири сифатида тарихга киради. Мусобақа Ўзбекистон Республикаси мустақиллик байрами ва 6 сентябрь — Кураш куни муносабати билан ташкил этилади.

Турнир доирасида нафақат спорт беллашувлари, балки Ўзбек маданияти, анъаналари ва замонавий қиёфасини намоён этувчи бир қатор маданий тадбирлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Курашнинг CISM спорт турлари рўйхатига киритилиши — севимли спортимиз учун навбатдаги тарихий марра. Бу қарор ортида нафақат расмий ташаббус, балки бутун кураш оиласининг кўп йиллик меҳнати ва садоқати турибди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг