UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

07 апр 12:16
Янгиликлар

Спорт курашлари

Курашчиларимиз лицензион турнирда қатнашиш учун Қозоғистонга жўнаб кетишди

9-11 апрель кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Токио Олимпиадасига Осиё қитъаси спорт курашчилари учун лицензион турнир бўлиб ўтади.

Уч кун давомида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши вакиллари Олимпиада йўлланмалари учун гиламга чиқишади. 

Ҳозиргина эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоалари Тошкент - Олмаота рейси билан Қозоғистонга учиб кетди. Эркин ва аёллар кураши жамоаларимиз Олмаотада 6 та, юнон-рум курашчиларимиз эса 3 та йўлланма учун баҳсларга киришадилар. Икки йил аввал Нур-Султанда ўтган жаҳон чемпионатида классикларимиздан Элмурат Тасмурадов, Жалгасбай Бердимуратов ва Рустам Ассакалов Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритишган эди.     

Умид қиламизки, ҳар уччала терма жамоамиз Қозоғистондаги турнирдаёқ тўлиқ таркибда йўлланмаларни қўлга киритади. Сўнгги лицензион турнир эса 6-9 май кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида ўтказилади. Жаҳон лицензион турнирида барча қитъа курашчилари сўнгги имкониятдан фойдаланишади. 

Эркин кураш терма жамоаси таркиби: 

57 кг: Ғулом Абдуллаев 

65 кг: Ильяс Бекбулатов 

74 кг: Бекзод Абдураҳмонов 

86 кг: Жавраил Шапиев

97 кг: Магомед Ибрагимов

125 кг: Мақсуд Вейсалов  

Бош мураббий - Олим Ҳикматов

Мураббийлар - Абдурауф Бозорбоев, Али Аҳмедов


Юнон-рум кураши терма жамоаси таркиби:

67 кг: Арам Варданян 

97 кг: Жаҳонгир Турдиев 

130 кг: Мўминжон Абдуллаев

Бош мураббий - Равшан Рўзиқулов

Мураббийлар - Рустам Қудратов, Заза Силагадзе 


Аёллар кураши терма жамоаси таркиби: 

50 кг: Даулетбике Яхшимуратова

53 кг: Актенге Кеунимжаева

57 кг: Шоҳида Аҳмедова

62 кг: Набира Есенбаева 

68 кг: Светлана Окназарова

76 кг: Шаҳрибону Эллиева   

Бош мураббий - Анатолий Ибрагимов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг