28 дек 07:40
Янгиликлар
Шахмат
Кутилмаган хабар: Магнус Карлсен ғалати сабаб билан жаҳон чемпионатида қатнашишдан бош тортди
Нью-Йоркда шахматнинг рапид ва блиц йўналишларида жаҳон чемпионати бошланди.
Мусобақаларнинг иккинчи кунида кутилмаган воқелик рўй берди.
Норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен кийиниш қоидаларини бузгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилган. Бош ҳакам томонидан джинси матодаги кийимини алмаштириш сўралган. Аммо Магнус буни истамаган ва норозилик сифатида жаҳон чемпионатидаги иштирокини давом эттирмаслигини маълум қилган.
"Мен кийимни эртага алмаштиришимни айтдим, лекин улар ҳозироқ алмаштиришимни сўрашди.
Мен блицда ҳам ўйнамайман. FIDE'дан чарчадим ва улар билан бошқа ишламоқчи эмасман. Томошабинларнинг барчасидан узр сўрайман, балки бу нотўғри ишдир", - деди Магнус Карлсен.
Ҳавола :
Фикрлар