14 май 13:01
Янгиликлар
Бокс/ММА
Кутилмаган хабар! Мутлақ жаҳон чемпиони номини аниқлаб бериши керак бўлган жанг бекор қилинди
Енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони номини аниқлаб бериши керак бўлган америкалик Теофимо Лопес ҳамда украиналик Василий Ломаченко ўртасидаги жанг ўтказилмайди.
Бу маълумотни Лопеснинг шахсан ўзи тасдиқлади. Бунга Василий Ломаченконинг Украинадан чиқиб кета олмаслиги сабаб бўлган. Бирлаштирувчи чемпионлик жанги АҚШда ўтказилиши керак эди.
Теофимо Лопес (15-0, 12 КО) айни пайтда IBF чемпиони бўлиб турибди. Қолган учта чемпионлик камари Василий Ломаченко (14-1, 10 КО)га тегишли.
"Василий Ломаченкога қарши жанг бўлмайди. У ҳозир Украинада ва парвозга тақиқлар сабаб АҚШга учиб кела олмайди. Биз Девин Хэйни билан жанг қилишга уриниб кўрдик, аммо улар буни хоҳлашмади. Афсуски, IBFнинг Топ-15 рейтингидан жой олган боксчиларнинг деярли барчаси АҚШдан ташқарида", - деди Лопес.
Ҳавола :
Фикрлар