07 авг 08:03
Янгиликлар
Теннис
Лайма Владсоннинг Германиядаги саргузаштлари давом этяпти! Ҳамюртимиз бу сафар ўзидан қарийб 400 поғона баланддаги теннисчини мағлуб этди
Хабар берганимиздек, Лейпциг шаҳрида (Германия) теннис бўйича TF W75 тоифасига кирувчи турнир ўтказилмоқда.
Мусобақада Ўзбекистон вакиласи Лайма Владсон ўзининг навбатдаги ўйинини ўтказди. Унга нимчорак финал босқичи доирасида эстониялик Елена Малигина рақиблик қилди. 2 соат, 15 дақиқа кечган муросасиз беллашувда 18 яшар Лайма 6/3, 2/6, 6/2 ҳисобида зафар қучди. Унинг кейинги рақиби номи энди маълум бўлади.
Маълумот учун, Владсон ҳозирда дунё рейтингида 795, 26 ёшли Малигина эса 317-ракеткаси бўлиб турибди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар