UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Дана Уайт: "Йен Гэррида Махачев билан жанг қилиш имконияти бошқа ҳеч қачон бўлмайди" 0 13:14Жошуанинг менежери жангни ташкил этиш кечикаётгани учун Яқин Шарқ ташкилотчиларини айблади 0 12:47Марадона "Худонинг қўли" билан гол урган тўп аукционда дахшатли суммага сотилди 0 12:20Уч спортчимиз Kazakhstan Junior Golf Invitational 2026 турнирида ғолиб ва совриндор бўлди 0 11:56Мераб Двалишвили ММА тарихидаги энг буюк жангчини айтди 0 11:29Макс Холлоуэй Ислам Махачевга қарши чемпионлик жанги учун тайёр! 0 11:01Мареска "Сити"нинг 18 йиллик рекордини янгилади 0 10:37Нурмагомедов UFC`даги икки асосий мақсадини маълум қилди 0 10:13Бугун Полина Кудерметова US Open 2026 турниридаги иштирокини бошлайди 0 09:44Расман! Рақамланган UFC 334 ва UFC 335 турнирлари тасдиқланди 0 09:18Ҳусанов "Борнмут"га қарши ўйинда неча баллга лойиқ кўрилди? 0 08:52UFC Fight Night 285 турнири жангчиларининг гонорарлари маълум - энг кўпи "Рицар"да! 0 08:28PFL турнирининг барча натижалари: "Киборг" Виейрага қарши, Рабаданов Ридерни нокаутга учратди 0 08:04Ўзбекистон — аралаш жамоавий баҳсларда Жаҳон чемпионати совриндори! 0 07:37Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"ни тор-мор этди 0

20 мар 16:08
Янгиликлар

Футбол

Лазизбек Мирзаевга Испаниянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сардори Лазизбек Мирзаев айни пайтда Испанияда экани ҳақида хабар бергандик.

Мирзаевга Испаниянинг "Леганес" клуби қизиқмоқда. Айни пайтда Сегундада иштирок этаётган клуб мусобақа жадвалида 1-ўринда бормоқда ва янги мавсум Ла лигага қайтишга яқин турибди.

1928 йилда ташкил этилган "Леганес"ни айни пайтда испаниялик мураббий Борха Хименес бошқариб бормоқда. Ўз уй ўйинларини Леганесдаги 12 454 томошабинга мўлжалланган "Estadio Municipal Butarque" стадионида ўтказади. Клуб 4 мавсум (2016-2020 йиллар) Ла лигада иштирок этган ва Сегундага тушиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, Мирзаев айни пайтда клуб билан танишмоқда ва турли тестлардан ўтмоқда. Агар "Леганес"ни барчаси қониқтирса Лазизбек 18 ёшга тўлганидан кейингина (2024 йил, октябрь ойида) бу жамоа билан шартнома тузиши мумкин бўлади.

Маълумот учун, Лазизбек Мирзаев ҳам Абдуқодир Ҳусановнинг агентлиги бўлган "Football Group" билан ҳамкорлик қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг