UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0

19 ноя 11:43
Янгиликлар

Бокс/ММА, Париж-2024

Лазизбек Мулложонов тўлиқ проф боксга ўтдими? Бунга унинг ўзи жавоб берди

МОҚ матбуот хизмати Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Лазизбек Мулложонов билан кичик интервью ўтказди.

– Олимпиада тугаганига 3 ойдан ўтди. Баъзилар терма жамоа таркибидаги машғулотларни аллақачон бошлаб юборди. Сиз қачон йиғинларга қўшиласиз?

– Қисқа муддатли таътилдан сўнг терма жамоа йиғинига қайтаман. Ҳозирда жамоамиз Осиё чемпионатига тайёргарлик кўряпти. Ушбу мусобақадан сўнг терма жамоа йиғинларига қўшиламан.

– Олимпиада чемпионлигидан кейин профессионал боксга тўлиқ ўтиш фикри уйғонмадими? Ўзи халқаро промоутерлик компаниялардан жиддийроқ таклиф тушдими?

– Париждаги ғалабамдан сўнг профессионал боксга буткул ўтиш фикри уйғонмади. Иккисини бирдек олиб бормоқчиман. Мақсадим Ватаним учун иккинчи маротаба Олимпия ўйинларида ғолиб бўлиш.

– Тошкентда ўтган жаҳон чемпионати ва Ханчжоудаги Осиё ўйинларида анча қизиққон, эмоцияларга кўп берилувчи Мулложоновни кўргандик. Бироқ Париж Олимпиадасида бунинг аксига гувоҳ бўлдик. Қисқа вақт ичида нима сизни бунчалик ўзгартира олди?

– Жаҳон чемпионатида 3-ўринни қўлга киритганим ва Осиё ўйинларида чорак финалда ютқазганимдан кейин ҳиссиётларни жиловлаб олдим. Чунки, улар баъзи пайтда спортчига қарши ишлаши мумкин. Шунинг учун бор эътиборни Олимпиада лицензиясига ва ундаги жангларга қаратдим. Мақсадим олтин медал эди ва унга эришдим.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг