UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03UFC 335 турнири битта жангини йўқотди 0 07:32ММАчиларимиз IMMAF жаҳон чемпионатида 8 та медаль қўлга киритишди 0 07:01"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига Мадридда "Атлетико"ни мағлуб этди 0 23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0

11 ноя 09:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Лазизбек Мулложонов ва Нурислом Исмоиловнинг Тошкентдаги жанги камар учун бўлади

14 ноябрь куни Тошкентдаги "Ҳумо Арена" кўптармоқли саройи йирик профессионал бокс оқшомига мезбонлик қилади.

Мусобақа доирасида Олимпия ўйинлари ғолиби Лазизбек Мулложонов нигериялик Моньясаҳу Муритадор билан, яна бир ҳамюртимиз Нурислом Исмоилов эса Танзания вакили Жозеф Маигвисья билан тўқнаш келади.

Эътиборлиси, ҳар икки жанг WBC CISBB камари учун ўтказилади.

Маълумот учун, WBC CISBB камари — бу World Boxing Council (WBC) билан боғлиқ бўлган минтақавий ташкилотдир: "CIS, Slavic and Baltic countries Boxing Bureau" номи билан. У CIS (Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги) мамлакатлари, Slavic (Словьян) ҳамда Baltic (Болтиқ) давлатларидаги профессионал боксни ривожлантириш учун фаолият кўрсатади. WBC CISBB чемпионлик камари боксчи учун минтақавий чемпионлик унвони ҳисобланади — яъни жаҳон даражасида эмас, лекин катта минтақада (CIS/Slavic/Baltic) эътиборли унвон. Масалан, ўтган вақтларда боксчи Ержан Залилов WBC CISBB Silver унвонини қўлга киритган. Камарни қўлга киритиш натижасида бу боксчи учун рейтингда кўтарилиш, кўпроқ омма эътибори, промоушенларнинг қизиқиши ва кейинчалик катта босқичга ўтиш имконияти яратилиши мумкин.

Тошкентдаги бокс оқшомининг тўлиқ карди қуйидагича:

Марказий жанг. Ярим ўрта вазн тоифасида 8 раундлик жанг: Шаҳрам Ғиёсов (Ўзбекистон, 17-0-0) - Марк Урванов (Россия, 25-4-2)

Супер оғир вазнда 8 раундлик жанг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон, 16-0-0) - Соломон Адебайо (Нигерия, 14-0-0)

Супер оғир вазнда WBC CISBB камари учун 10 раундлик жанг: Лазизбек Мулложонов (Ўзбекистон, 6-0-0) - Моньясаҳу Муритадор (Нигерия, 6-3-2)

Оғир вазнда 6 раундлик жанг: Шоҳжаҳон Абдуллаев (Ўзбекистон, 5-0-0) - Гутрам Нгоя (Танзания, 13-2-0)

Супер оғир вазнда 6 раундлик жанг: Озодбек Алиев (Ўзбекистон, 3-0-0) - Александр Зубков (Россия, 11-12-0)

Иккинчи ўрта вазнда WBC CISBB камари учун 10 раундлик жанг: Нурислом Исмоилов (Ўзбекистон, 7-0-0) - Жозеф Маигвисья (Танзания, 15-5-0)

Иккинчи ўрта вазнда 6 раундлик жанг: Аълохон Абдуллаев (Ўзбекистон, 4-0-1) - Суҳроб Қаюмов (Ўзбекистон, 4-0-1)

Супер ярим ўрта вазнда 8 раундлик жанг: Ражаб Бутаев (Россия, 15-1-0) - Артём Пугач (Россия, 3-12-4)

Ярим енгил вазнда 6 раундлик жанг: Бахтиёр Илёсов (Ўзбекистон, 1-4-0) - Хурсанд Иманкулиев (Туркманистон, 4-0-0)

Ярим ўрта вазнда 6 раундлик жанг: Шерзод Хабибов (Ўзбекистон, 4-0-0) - Асадбек Бекмирзаев (Ўзбекистон, 1-1-0).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг