25 авг 12:04
Янгиликлар
Бокс/ММА

Леон Эдвардс кейинги жангини ноябрь ойида ўтказиши мумкин
Инсайдерлар ярим ўрта вазн тоифасида англиялик UFC собиқ чемпиони Леон Эдвардснинг кейинги жанги бўйича музокаралар олиб борилаётганини маълум қилишди.
Хабар қилинишича, Эдвардс 15 ноябрь куни ташкил этиладиган UFC 322 турнири доирасида октагонга кўтарилиши кутиляпти.
Ҳозирча унга рақиб сифатида ирландиялик Иэн Мачадо-Гарри билан музокара олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Леон Эдвардс айни дамда UFC рейтингида 4, Гарри эса 8-ўринни эгаллаб турибди.
Ҳавола :
Манба : UNF
Фикрлар