UZ

Сўнгги янгиликлар

08:33Деонтей Уайлдер шу йил енгилмас жаҳон чемпиони билан жанг қилиши мумкин 0 08:02Терма жамоамиз Марокашга мағлуб бўлди 0 19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0

10 апр 18:51
Янгиликлар

Шахмат

Левон Аронян: “Жавоҳир Синдаровга хоҳлаганини қилишига йўл қўйиб беришяпти”

Номзодлар турнирида тўрт бор (2011, 2014, 2016 ва 2018 йилларда) иштирок этган Левон Аронян Жавоҳир Синдаровнинг ҳозирги ўйини ҳақида ўз фикрини билдирди.

— Турнир биз кутгандек қизиқарли кечмаяпти. Гўё бошқа ўйинчилар аста-секин таслим бўлиб, Синдаровга хоҳлаганича ўйнашга имкон бераётгандек.

Аронян Синдаровнинг кучли томонларини ҳам алоҳида таъкидлади:

— У жуда тактик, жуда топқир ўйинчи. Энг муҳими  психологик жиҳатдан жуда барқарор. Агар унга ўзига қулай позициялар берилса, у ортга қарамайди ва ишонч билан ўйнайди.

У вариантларни қайта-қайта текшириб ўтирмайди, ўзига ишонади. Бу эса ўйинида яққол сезилиб туради.

Шунингдек, у Синдаровнинг шахсий фазилатлари ҳақида ҳам гапирди:

— У жуда самимий ва ёқимли инсон. Истеъдоди эса ҳаммага аён. Агар мен америкалик ўйинчилар учун мухлислик қилмаганимда, албатта унга мухлислик қилган бўлардим.

Аронян турнир олдидан Синдаровни юқори баҳолаганини ҳам айтди:

— Мен уни "яширин фаворит" деб ҳисоблаганман. Асосий фаворит сифатида эса Фабиано Каруанани кўрганман ва ҳануз шундай ўйлайман. Лекин баъзан битта мағлубият ҳаммасини ўзгартириб юборади.

Маълумот учун, Номзодлар турнирида бугун дам олиш куни. Баҳслар эртага бизнинг вақт билан соат 17:45'да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг