13 авг 13:08
Янгиликлар
Футбол

"Ливерпуль" Англия терма жамоаси футболчиси билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди
"Ливерпуль" тез орада яна бир трансферни ҳал қилиш арафасида.
АПЛнинг амалдаги чемпионлари Англия терма жамоаси ҳимоячиси Марк Гехи билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди. 25 ёшли футболчи билан 5 йиллик шартнома имзоланади. "Ливерпуль" эса ҳимоячининг трансфери учун "Кристал Пэлас"га 40 миллион евро тўлайди.
Гехи ўтган мавсум 44 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3 та гол ва 2 та голли узатма бор.
Ҳавола :
Фикрлар