UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 11:09“Насаф” аёллар жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси 1/4 финалига чиқди 0 10:38Умматалиев ғалаба қозонган оқшомнинг асосий жанги WBC камари учун кечди 0 10:07UFC Vegas 124: Қирғиз жангчиси 12-ғалабасини қўлга киритди 0 09:36Оғир вазнлилар иштирокидаги UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жангида нокаут! 0 09:05Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" меҳмонда камбэк эвазига ғалабага эришди + ВИДЕО 0 08:34Диёра Келдиёрованинг қайси мусобақада қатнашиши маълум бўлди 0 08:03Қозоғистон Олимпиада-2028 учун илк лицензиясини қўлга киритди 0

05 май 16:47
Янгиликлар

Теннис

Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум

Испания пойтахти Мадрид шаҳрида ўтказилаётган "Мастерс" сериясига кирувчи нуфузли турнир ўз якунига етиб бормоқда.

Мусобақанинг жуфтликлар ўртасидаги баҳсларида чемпионлар аниқланди. Америкалик Себастьян Корда ва австралиялик Жордан Томпсон жуфтлиги Мадрид "Мастерс" чемпионига айланишди. Улар ҳал қилувчи финал учрашувида уругвайлик Ариэл Бехар ҳамда чехиялик Адам Павлашек ҳамкорлигини 6/3, 7/6(7) ҳисобида таслим этишди. 

Саксон тўққиз дақиқалик баҳсда Корда/Томпсон жуфтлиги 3, Бехар/Павлашек эса 2 та эйс зарбасини амалга оширган. Брейклар ҳар иккала жуфтликда ҳам биттани ташкил қилган. Қўшхатолар вице-чемпионларда кўпроқ бўлди - 3 га 2. 

Бу чемпионларнинг ҳамкорликда қўлга киритган илк совринлари эди. Улар 1000 рейтинг очкоси ҳамда 391,680 евро мукофот пулини қўлга киритишди. Бехар ва Павлашек эса бир ҳафталик меҳнатларидан 600 очко ва 207,660 еврога эга бўлишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг