UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26ЕЧЛнинг олти карра ғолиби Тошкентга келмади 0 17:55Сакен Бибосинов оғир жароҳат сабаб шифохонага ётқизилди 0 17:24Тошкентда илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0 16:53Ян Непомняшчий Синдаров - Гукеш ўйинига тахмин билдирди 0 16:22"Пахтакор" ва "Нефтчи"нинг Саудия Арабистони клублари билан ўзаро ҳисоб-китоби 0 15:51Ўзбекистон гимнастлари Роттердамдаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 15:20Евлоев Волкановскига қарши жангда UFC`нинг ноёб рекордини ўрнатиши мумкин 0 14:49Ферстаппен Сингапур Гран-присида илк бор ғалаба қозонди 0 14:18Ўзбек клубларининг "Ал Насср" билан ўйинлардаги статистикаси қандай? 0 13:47Осиё ўйинларида ғалаба қозонган Жасурбек Жайсунов Париж Гран-присида ҳам шоҳсупага кўтарилди! 0 13:16Жон Жонс UFC`га қайтишни ҳали ҳам истисно этмаяпти 0 12:45"Бағрикенг эркак". Райан Гарсия Арнольд Шварценеггер билан учрашди (ФОТО) 0 12:14Элит ОЧЛ. Бугун икки клубимиз Саудия Арабистони жамоалари билан ўйнайди 0 11:43Нодирбек Абдусатторов: “Жавоҳир ниҳоятда истеъдодли, ҳатто мендан ҳам” 0 11:12Бивол ўзи учун энг муҳим уч рақибни айтди 0

19 июл 14:04
Янгиликлар

Шахмат

Магнус Карлсенни мағлуб этган Жавоҳир Синдаров "Titled Tuesday" турнири ғолиби бўлди + ФОТО

Жавоҳир Синдоров шахмат бўйича анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Titled Tuesday" онлайн турнирининг ғолибига айланди.

Ёш гроссмейстеримиз мусобақанинг кечки дастурида 11 имкониятдан 10 очко тўплаб, турнир ғолиби бўлди. Иккинчи ўрин жаҳон тождори, норвегиялик Магнус Карлсенга насиб этди. 

Эътиборлиси, Синдаров чемпионлик масаласини ҳал қилган партияда айнан Карлсенни мағлубиятга учратган. Жавоҳир Магнус Карлсендан ташқари Алексей Сарана, Эндрюс Танг, Леви Розман сингари таниқли гроссмейстерларни ҳам енга олди.

Маълумот учун, "Titled Tuesday" турнири Chess.com сайтида ўтказиладиган машҳур онлайн мусобақа ҳисобланади. Унда дунёнинг турли бурчакларидан "titled", яъни шахматда энг камида спорт устаси унвонига эга бўлган шахматчилар блиц форматида дона суришади. Турнирнинг мукофот жамғармаси 1600 АҚШ долларни ташкил этади. Биринчи ўрин соҳиби 750 АҚШ долларини қўлга киритади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг