UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0 14:10"Атлетико" Альваресни бир шарт билан сотишга тайёр 0 13:35Перейра — Хокит жанги жараёнда — инсайдер 0 12:58Муҳайё Нарзиллоева жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди 0 12:06Octagon 91: Суҳроббек Атажанов титул жангида қатнашмайди 0 11:32Жасур Яхшибоев салкам 3 йил деганда Суперлигада гол урди 0 10:50Махачев Гэррига қарши жангдан сўнг дисквалификация олди 0 10:09Таэквондочиларимиз "World Taekwondo Presidentʼs Cup" турнирини 9 та медал билан якунлашди 0 09:43UFC Noche турнирининг асосий жангида ўзгариш бўлди 0 09:16“Икки марта ўлимдан қолганман”. Германия терма жамоаси ҳужумчиси соғлиғидаги муаммолар ҳақида гапирди 0 08:44Валентина Шевченконинг қачон октагонга қайтиши маълум! 0

01 мар 16:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Маҳмуд Мурадов МPL'нинг кейинги турнири қачон бўлиши, лигада аёлларнинг иштироки, қирғизистонлик жангчининг норозилиги тўғрисида гапирди

Маҳмуд Мурадов МPL 3 турнири ҳақидаги саволларимизга жавоб берди.

27 февраль куни МPL томонидан учинчи ММА оқшоми ўтказилди. Лига асосчиси Маҳмуд Мурадов турнир ҳақидаги айрим саволларимизга жавоб берди.

«Турнир кўнгилдагидек ўтди. Аввалига, ҳатто аренанинг айрим секторларига мухлисларни киритишни режа қилмагандик. Лекин мана, кўриб турганингиздек, бутун арена мухлислар билан тўлди. Асосий жанг ғолиби учун шахсан ўзим ва ҳомийларимиз номидан «Спарк» автомобили берилди.

Кейинги турнимизни март-май ойларига режалаштиряпмиз ва бу Тошкентда бўлмайди. Тошкентдан узоқлашамиз. Қаерда бўлиши ҳозирча маълум эмас. Вариантлар кўп - Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий. Лекин кўп ҳудудларда арена йўқ. Кўряпсиз, томоша қилиш учун кўп одам келди. Минг нафар мухлисга мўлжалланган спорт мажмуаси кичкиналик қилади. Кейинроқ турнирларимизни ёзги спорт ареналарида ўтказамиз.

МPL турнирларида қачон аёллар иштирок этади? Қачонки, Ўзбекистонда аёллар ММА'си Қозоғистон, Россия ёки Европадаги каби ривожланса. Бизнинг 30 ёки 50-турниримизда иштирок этишлари мумкин(кулади). 

Умар Каримов (Ўзбекистон) - Альтинбек Ашимбеков (Қирғизистон)жангги ҳақида қандай фикрдаман? Кимдир ютади, кимдир ютқазади. Ўзим ҳам кўрдим у ютқазди. Лекин тан олмади. Ҳали видео қайта кўрилади. Инстаграмга ҳам қўямиз, ҳамма унинг енгилганини кўради

Трибунага қаранг, 5 йил олдин жангларни томоша қилиш учун шунча одам келганмиди? Йўқ. ММА умуман йўқ эди. Аллоҳга шукур, бугун бизнинг шундай лигамиз бор, Президентимиз, Отабек Муҳаммадалиевич бизга шундай шароитлар яратиб беряптилар. Уларга миннатдорчилик билдираман. Биз ҳозир ёшларга эътибор беряпмиз, уларга мотивация бўлиши учун. Биз ҳаммага имконият берамиз», - деди лига президенти Маҳмуд Мурадов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг