25 авг 08:59
Янгиликлар
Бокс/ММА
Маҳмуд Мурадовнинг жанги бекор қилинди ва янги сана белгиланди. У шартномага имзо чекди + ФОТО
Хабарингиз бор, UFC промоушенидаги илк жангчимиз Маҳмуд Мурадов 17 октябрь куни польшалик Криштоф Жоткога қарши октагонга чиқиши керак эди.
Афсуски, ҳамюртимизнинг ушбу жанги бекор қилинди ва янги сана белгиланди. Рақиб эса ўзгармади. Унга кўра Мурадов 30 октябрь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида Жоткога қарши жанг ўтказади.
"Азиз дўстлар, номаълум сабабларга кўра 17 октябрга белгиланган жангим бекор қилинди. Шунга қарамай, менежерларим ва бутун жамоам октагонга чиқишим учун қўлдан келганича ҳаракат қилишди. Энди менинг кейинги жангим 30 октябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади. Қўлимда жанг шартномаси турибди. Унга имзо чекдим. Жанг санаси ўзгаргани билан вазифа ўша-ўша - ғалаба!", - дейди Мурадов.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар