UZ

Сўнгги янгиликлар

13:41"Бунёдкор" стадиони Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан молиялаштирилади 0 13:20Чемпион билан эсталик учун сурат ёхуд федерация раҳбарлари терма жамоа машғулотида ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:59Фигейредо vs Моренo. Реванш санаси маълум 0 12:38Миразизбек Мирзахалиловни табриклаймиз! 0 12:17Моуриньо Бэйлнинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди 0 11:51Головкин – Мунгийя жанги декабрда бўлиши мумкин 0 11:29Баҳромов бронза учун гиламга чиқади, Жалгасбайда ҳам имконият бор 0 11:02Сауль Альварес: У кучли ва ёрқин рақиб 0 10:41Омар Моманидан карикатура: Обамеянг ва Сака "Арсенал" ҳалоскори бўла оладими? 0 10:20Элнур Абдураимов ва Санжар Турсуновда ғалаба 1 09:58Бугун Киев турнири финалида ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз 0 09:31Cауль Альварес ва унинг рақиби тарозига чиқди, эртага жанг + ФОТО 0 09:09Гаттузо жаримага тортилди. У 3 минг евро тўлайди 0 08:47UFC Vegas 20. Чеченистонликнинг аҳволи оғирлашгани сабаб тарозига чиқарилмади, марказий жанг иштирокчилари эса деярли бир хил вазнда 0 08:21Улуғбек Собиров Мисрда 10 раундлик жанг ўтказди 0

24 янв 10:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Маҳмуднинг нокаути, Конорнинг кутилмаган мағлубияти. UFC 257 турнири ҳақида барчаси

Бугун, 24 январь куни тонгда UFC 257 доирасида Конор Макгрегор ҳамда Дастин Порье ўртасида узоқ кутилган жанг бўлиб ўтди.

Турнир давомида қуйидаги натижалар қайд этилди:

Дастин Порье Макгрегорни иккинчи раундда нокаутга учратди

Майкл Чендлер биринчи раундда Дэн Хукерни нокаут қилди

Жоанн Калдервуд Жессику Айни очколар эвазига мағлуб этди

Маҳмуд Мурадов Эндрю Санчесни учинчи раундда техник нокаутга учратди

Марина Родригес Аманда Рибасни иккничи раундда техник нокаутга учратди


Прелимлар:

Арман Царукян Мэтт Фреволни мағлуб этди (очколар)

Брэд Таварес Карлос Жуниорни мағлуб этди (очколар)

Жулианна Пенья Сара МакМанни учинчи раундда оғритувчи усулда таслим этди

Марчин Прахнио Халил Раунтрини мағлуб этди (очколар)

Мовсар Евлоев Ник Ленцни мағлуб этди (очколар)

Амир Альбази Жалгас Жумагуловни мағлуб этди (очколар)



Ушбу саҳифа орқали UFC 257 турнирининг матнли трансляцияси олиб борилди.


ЯНГИЛАШ


Дастин олти йил аввалги мағлубият учун реванш олди

Дастин Конорнинг фаолиятига катта нуқта қўйгандек. У UFС оламида энг кучли бокс устасини ўзининг услубида мағлуб этди.

ДАСТИН нималар қилди. Иккинчи раундда бирин кетин кучли зарбалар йўллади ва ғалабага эришди.

Биринчи раунд якунланди. Ҳозирча Конорда устунлик. Макгрегор бир неча бор аниқ ва кучли зарбалар йўллади, ҳозирча Дастин чидамоқда

"Main event" жанги. Конор Дастин ўртасидаги реванш бошланди

Супер жанг бошланиши арафасида. Биринчи бўлиб икки вазн собиқ чемпиони Конор чиқди, иккинчи бўлиб эса Дастин октагонга яқиблашиб келмоқда.

Узоқ кутилган жанг бошланишига бир неча дақиқа қолди. 

ТУГАДИИИИИ. ЧEНДЛEР бекорга UFC'га ўтмаганини исботлади. Биринчи раунднинг ўзида Чендлер Ҳукерга кучли зарба йўллади ва Ден чуқур нокдаун ҳолатига тушиб қолди ва бирин кетин зарбалардан сўнг ҳакам жангни тўхтатишга мажбур бўлди

Конор етиб келди ва жангга сўнгги тайёргарликни олиб бормоқда


"Co-Main event" жанги бошланмоқда. Чендлер биринчи чиқди

Энди навбат кечанинг иккинчи сараланган жангига. Ден Ҳукер Bellator собиқ юлдузи Майкл Чендлерга қарши октагонга кўтарилади.

Бугунги баҳсларнинг кўпи тўлиқ давом этмоқда. Ай ва Калдервуд жанги ҳам уч раунд давом этди ва ҳакамлар бир овоздан Жоаннанинг ғалабасини эълон қилишди

Турнирнинг аҳамиятли жиҳати бўйича учинчи рақамли жангда Кессика Ай Жоанна Калдервудга қарши баҳс олиб бормоқда

МУРАДООООВ. Ўн қўлда супер зарба ва бирин кетин зарбалар йўллади. Учинчи жанг ва учинчи ғалаба

ҒАЛАБААААААААА..........

Ҳал қилувчи раунд бошланди

Иккинчи беш дақиқаликда кимдирга устунлик бериш сал қийинроқ. Ҳар икки жангчи ҳам яхши ҳаракат қилишмоқда

Биринчи раунд якунланди. Ҳозирча барчаси жойида. Ҳамюртимиз жангда устунликка эришмоқда

Бошланди...

Ҳамюртимиз октагонга чиқиб келди

Энди навбат ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадовга. Унга бу жангда омад тилаб қоламиз

Дастин Порье аренага етиб келди. Энди фақат Конор келиши керак.

Биринчи раундда устунликда ўтказаётган сўнгги дақиқада бирин кетин кучли зарбаларни ўтказиб юборди ва ҳакам учрашувни тўхташга мажбур бўлди.

Асосий карднинг биринчи жанг иштирокчилари октагонга кириб келишмоқда.

Прелим жанглар якунланди. Асосий кардни Аманда Рибас ва Марина Родригес баҳси очиб беради. Ундан кейинги жанг эса биз учун жуда муҳим. Сабаби ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадов UFC'даги учинчи жангини ўтказади.

Прелим жанглари якунланди. Арман очколар ҳисобига кўра рақибини мағлуб этди. Бугунги баҳсларнинг олтита жангидан бештаси тўлиқ давом этди...

Иккинчи раундда Царукян катта устунликка эришди, бироқ айнан арманистонликнинг қошида жиддий жароҳат бор

Прелим жангининг сўнгги баҳсини биринчи раунди якунланди. Ҳозирча кичик устунлик Арман томонида

Кечанинг «маин-кард» иштирокчилари Ден Ҳукер ва Майкл Чендлер аренага келишди. Ден аллақачон тайёргарликнинг сўнгги қисмини бошлаб юборди.

Маҳмуд Мурадов жангга сўнгги тайёргарликнинг олиб бормоқда

Қизиғи ҳар икки жангчи ҳам икки кун аввал бошқа бошқа жангчиларга қарши тўқнаш келишлари лозим эди, бироқ ҳар иккисининг рақиби жангдан чиққанидан сўнг UFC жангчилар ўртасида ўзаро баҳс ташкил қилишга қарор қилди. 

Сўнгги прелим жанги бошланди. Энди навбат асосий тўқнашувларга.... Сўнгги прелим жангида Мэтт Фриволоа — Арман Царукян баҳс олиб боради.

Бешинчи жанг ҳам тўлиқ давом этди ва бу баҳсда Гред ғалабани тантана қилди

Турнирнинг бешинчи жангда кучли жангчилари Гред Тавареш ва Антонио Карло Равареш ўзаро баҳс олиб боришмоқда

Аввалроқ, ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадовнинг жанги асосий кардга ўтказилгани хабар қилиганди. UFC'нинг янгиланган жанглар постерида Маҳмуд Эндрю Санчесга қарши иккинчи баҳс сифатида кўрсатилган

Жулианна Пенья Сара Макменн ўртасидаги баҳс ниҳоясига етди. Баҳснинг учинчи раундида Жуллиана рақибини бўғиш усули билан таслим этишни уддалади. Бу жанг оқшомда муддатдан аввал якунланган илк баҳсга айланди.

Оқшомнинг тўртинчи жуфтлиги Жулианна Пенья Сара Макменн ўртасидаги баҳс ҳозирда давом этмоқда. UFC гўзаллари ўзаро ёқрин жанг қилишга ҳаракат қилишмоқда.

Ҳозирга қадар кечанинг учта жанги якунланди.

Оқшомнинг иккинчи жангида Мовсар Эвлоев америкалик Ник Ленцга қарши октагонга кўтарилди ва очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди. Бу унинг фаолиятидаги учинчи ғалабаси.

Кечанинг биринчи жангида Қозоғистон вакили Жалгас Жумагулов Амир Альбазига мағлуб бўлди.


 


Рейтинг:    

Фикрлар

   
24 янв 11:43:06
Мангуберди
Хабиб Чендлер сабаб кайтиши мумкин, чунки жангдан сунг Чендлер Хабиб сени кидиряпман кани сан деб чикиб кетди залдан...
   
24 янв 11:40:32
Mironsho Jabborov
Predator. Im here. And stop calling clown. No matter lose or win, anyway i continue being a fan of that irish man. He got what ever he wants, couple years ago, and he did not escape from young, strong and new fighters. Habib know that if he continues fighting in the future he may be lose one of them. So he stoped his career just because he is getting older, conor didnot do like nurmagomedov. So i keep being a fan of McGregor. What ever what happens to him lose or win. He is my hero. He is the legend. He is the GOAT. He have had owning of 2divisions. Not just only lightweight, and shocked the world few years ago.

Am always with him. I always support him. I always fan of him.
   
24 янв 11:38:36
Алишер Эрматов
Konorni bopladi
   
24 янв 11:25:04
WORKOUT
Maykl Chendler endi asosiy davogarga aylandi menimcha Porier Den Hukerni achkolar bo'yicha yutkandi Chendlerga esa umuman qarshilik ko'rsatolmadi Adminlar Chendler haqida ko'proq yoritilar jangdan keyin nimalar dedi
   
24 янв 10:55:16
Predatorr
WHERE ARE YOU CLOWN, MIRONSHO
   
24 янв 08:41:14
CHELSEA2211
Kallasiga Q... elektrasetni svet öchti...
   
24 янв 08:17:05
Arzis97
Bugun 24-yanvar emasmi mabodo
   
24 янв 08:17:04
Arzis97
Bugun 24-yanvar emasmi mabodo
   
24 янв 07:12:26
CHELSEA2211
Xayrli tong hammaga...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг