09 июл 17:19
Янгиликлар
Бокс/ММА
Макгрегор Ислам Махачевни Хабиб Нурмагомедовдан юқори баҳолади
UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор амалдаги ярим ўрта вазн чемпиони Ислам Махачевни UFC тарихидаги ўрни бўйича Хабиб Нурмагомедовдан юқори баҳолашини айтди.
"У Хабибдан юқорида. Эрта ғалабалар сони, умумий ютуқлари ва икки вазн тоифасидаги чиқишларини ҳисобга олсак, албатта юқорида.
Лекин қаранглар, у ҳали ҳам фаол. Ҳали ҳам жанг қиляпти. Кўпчилик бошқаларнинг фикрига тез ишониб қолади ва унга фаолиятини якунлаш вақти келганини айтишга уринади. Мен эса бу йигитда ҳали жуда кўп имконият бор деб ҳисоблайман. Жуда кўп. Унинг ўзи ҳам буни тушуниши ва давом этиши керак", — деди Макгрегор Complex YouTube каналидаги Re-Rank подкастида.
Ҳавола :
Манба : Complex
Фикрлар