15 янв 08:40
Янгиликлар
Бокс/ММА
МакГрегор Пакьяони жангга чорлади
Ирландиялик ММАчи Конор МакГрегор филиппинлик Мэнни Пакьяога қарши жанг қилиб, бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлмоқчи эканлигини айтди.
"Мэнни Пакьяо билан жанг қилиш бўйича таклиф бор. Бу биздан чиқди. Улар ўйлашмоқда. Ҳозирча бунинг вақти эмаслигини айтишди. Лекин, жанг ташкил қилиниши учун имкониятлар яхши.
Мен Пол Малиняьжи билан ҳам жанг қилишим мумкин эди, аммо бу қизиқ эмас. Чунки, уни осонлик билан нокаутга учратаман. Мен ҳали аниқ бокс қоидаси асосида жанг ўтказаман. Бокс бўйича жаҳон чемпионлиги камарини қўлга киритаман", - деди МакГрегор.
Эслатиб ўтамиз, Конор 18 январь куни Лас-Вегасда Дональд Серронега қарши октагонга чиқади.
Ҳавола :
Манба : ESPN US
Фикрлар