UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

30 дек 13:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Малихин тарихда бир вақтнинг ўзида учта камарни қўлга киритган илк жангчига айланиши мумкин

Оғир ва яримоғир вазн тоифаларида ONE FC чемпиони Анатолий Малихин ўрта вазн камари учун октагонга кўтарилади.

Малихин 1 март куни Қатарнинг Лусаил шаҳрида ташкил этиладиган ONE 166 турнирида нидерландиялик Ренье де Риддерга қарши жанг ўтказади. Риддер айни пайтда ўрта вазн тоифаси чемпиони бўлиб турибди. 93 кг вазн тоифасидаги айнан шу тўқнашув ONE 166 турнирининг марказий жанги бўлади. 

Ўтган йилнинг декабрь ойида россиялик чемпион де Риддерни биринчи раунддаёқ техник нокаутга учратиб, унинг яримоғир вазндаги ONE FC камарини тортиб олганди. Шу йилнинг июнь ойида эса у Аржан Булларни учинчи раундда техник нокаут билан енгиб, оғир вазндаги вақтинчалик ва амалдаги ONE FC камарларни бирлаштириб олган эди. 

Маълумот учун, Ренье де Риддер Малихиндан қабул қилиб олган мағлубиятига қадар 16 ғалабали серия билан келаётганди. Жангларидан 14 тасини муддатидан аввал якунлаганди. "Нидерландиялик рицар" реванш жангда камарини қайтариб олиш уриниб кўради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг