UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

28 фев 19:07
Янгиликлар

Тадбирлар

Мамлакатимиз спортини оммалаштиришда Хитой тажрибасидан фойдаланилади

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев бошчилигидаги делегация ишчи ташриф билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди.

Ташрифдан Хитой Халқ Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш бўйича дунёда етакчи ўринлардан бирида турувчи Хитой тажрибасини юртимизга тадбиқ этиш, мазкур йўналишда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, хусусан биргаликда мутахассислар тайёрлаш тизимини шакллантириш каби бир қатор мақсадлар кўзланган.


Ўзбекистон ва Хитой спорти мутасаддиларининг бу галги учрашуви дунёнинг энг катта ўнта шаҳридан бири бўлган Шанхайдан (аҳолиси 21,4 млн. киши) бошланди. Дастлаб Шанхай муниципал ҳукумати вице-мери жаноб Чэнь Цюнь ва мамлакатимиз делегацияси раҳбари – Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев бошчилигида томонлар оммавий, яъни барча аҳоли учун мўлжалланган маҳаллий спорт мажмуаси ҳамда спорт мактабини кўздан кечиришди.


Учрашув давомида спорт соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, юртимизда Шанхай спорт университети билан ҳамкорлик дастури асосида спорт турлари бўйича ўзбекистонлик тренерлар, спортчилар ҳамда талабалар маҳоратини ошириш, аҳолини спорт билан шуғулланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, спорт иншоотлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш бўйича бир қатор муҳим келишувларга эришилди.

Ўз навбатида Дилмурод Набиев ҳам юртимиздаги спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида мезбонларга батафсил маълумот берди.


Шундан сўнг вакилларимиз Шанхай спорт университетида бўлиб, бу ердаги мавжуд шароитлар ва таълим жараёнларининг йўлга қўйилиши билан танишдилар. Ушбу олий таълим муассасасида спорт журналистикаси, спорт медицинаси, спорт менежменти, спорт психологияси йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилган.

Шунингдек, музокаралар давомида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва Шанхай спорт университети ўртасида мутахассислар тайёрлаш бўйича олий таълимнинг уч босқичини ўз ичига олган тизимли ҳамкорлик юзасидан қўшма келишувга эришилди. Унга кўра, дастлаб ўзбекистонлик талаба ва тренерларнинг Хитойда қисқа муддатли ўқув курслари, кейин магистратура ва аспирантурада ўқишлари ташкил этилади.

Куннинг иккинчи ярмида “Double Happiness sports” компанияси вакиллари билан учрашув ташкил этилди. Эътиборлиси, мазкур йирик спорт анжомлари ишлаб чиқарувчи компания 2008 йил Хитойда бўлиб ўтган XXIX ва 2012 йил Лондонда бўлиб ўтган XXX ёзги Олимпия ўйинларини спорт анжомлари билан таъминлаган компаниялардан бири ҳисобланади.
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мамлакатимиздаги спорт мажмуалари моддий-техник базасини замонавий спорт анжомлари билан мустаҳкамлаш бўйича мазкур компания билан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Режага мувофиқ, Ўзбекистон делегацияси ташрифи мамлакат пойтахти Пекин шаҳрида давом этмоқда.


Маълумот учун, бугунги кунда оммавий жисмоний тарбия Хитойда давлат стратегияси даражасига кўтарилган. Бу йўналишда Умумхалқ жисмоний тарбия куни таъсис этишдан бошлаб Давлат Кенгаши томонидан аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг беш йиллик режаси расмий қабул қилингунигача бўлган узоқ йўл босиб ўтилган. Хитойда ҳар учинчи киши спорт билан шуғулланади, ҳар бешинчи одам стол тенниси ва бадминтон ўйнайди. Хитойда иқтисодиётнинг бир тармоғи сифатида қараладиган Жисмоний тарбия ва спортнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2000 йилда 10 млрд. АҚШ доллари ёки 1 фоизни ташкил этган бўлса, таҳлилларга кўра 2020 йилга келиб бу кўрсаткич 1,5 фоизгача ошади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг