UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

23 май 18:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мана нима учун бокс "ўлган"! Ломаченконинг мағлубиятига бокс олами вакиллари қандай муносабат билдирди?

Василий Ломаченко Дэвин Хэйни билан бўлган жангда имкониятни "бой бериб қўйганди".

Бу Ломаченконинг фаолиятидаги учунчи мағлубият бўлди. Жангдан кейинги матбуот анжуманида у: "Бугун нима бўлганини ҳамма кўрди. Мен ушбу жангда 100 фоиз ғалаба қозонган эдим", дея таъкидлади. 

Ҳакамлар қарорига келадиган бўлсак, 116-112, 115-113, 115-113 ҳисобида Хэйнининг устунлиги қайд этилди. Ломанинг менежери Эгис Климас: "Биз таслим бўлмаймиз. Натижадан норозимиз ва аппеляция берамиз. Кимдир бу адолатсизликка барҳам бериши лозим", - дея изоҳ билдирди.


Дунё бокси ва ММА оламининг кўз кўринган вакиллари Ломаченко – Хэйни қарама-қаршилиги натижасига қандай муносабат билдирди?

Боксчи Шакур Стивенсон: "Ломаченко сўзсиз жаҳон чемпиони бўлиши керак. У бу жангда ғалаба қозонган эди". 

UFC собиқ жангчиси Жош Томпсон: "Айнан мана шунақа хатоликлар сабабли инсонлар боксни томоша қилмай қўяди. Ҳакамлар хато қилди, бокс ўлмоқда...". 

Мураббий Тэдди Атлас: "Мен икки очколик фарққа чидаган бўлардим, лекин 116-112га эмас. Уларга моаш тўлайдиган спорт тури ҳақида тўлиқ текширув ўтказиб бўладими?" 

Боксчи Теренс Кроуфорд: "Натижадан ҳайратдаманми? Ростини айтсам, ҳа! Хэйни менинг дўстим, мен унга эргашдим. Аммо ҳисоб 116-112. Бу – жиннилик!".


Собиқ жаҳон чемпиони, айни дамда DAZN мутахассиси Серхио Мора: "Шиддатли жангда, одатда энг яхши ҳикоячи ҳакамларнинг фикри ва баҳоларига таъсир қилади. Лома бугун энг яхши ҳикояни айтди".

Собиқ жаҳон чемпиони Абнер Марес: "Кечирасиз, мен одатда бундай твит ёзмайман. Аммо бугун Ломаченко ғалабага ҳақли эди". 

Top Rank раҳбари Боб Арум: "Мен ҳакам эмас, промоутерман, лекин барча нейтрал мухлислар Василий учун бир ёқлама кураш бўлганини айтишди". 

Боксчи Жорж Камбосос: "Тенг жанг. Ломаченко сўнгги раундларда устундек кўринди".


Боксчи Райан Гарсия (твит кейинроқ ўчирилган): "Лома йирик ҳисобда ғалаба қозонди!!! Боксга зарар етказадиган нарса шу. Василий ютиши керак эди. Мен тушунмаяпман. Ўша ерда эдим. Лома кўпроқ зарба берганди".

Собиқ жаҳон чемпиони Рой Жонс: "Тўғрисини айтсам, дуранг бўлади деб ўйлагандим. Жуда яқин жанг бўлди ва Ломаченко чемпионлик раундларида (сўнгги раундлар) ғалаба қозонди. Одатда, бу раундлар қолганларига қараганда қимматроқ. Шунинг учун мен қуръа ташлашни таклиф қиламан". 

Промоутер Оскар Де Ла Хойя: "Лома йирик ҳисобда ғалаба қозонди!!! Ўзини ғалаба қозона олмадим, деб ҳисоблаган одам бокс ҳақида ҳеч нарса билмайди". 

Собиқ ESPN журналисти Дэн Рафаэль: "Ҳеч қандай талончилик бўлмаган. Икки ҳакам жангни бир раундда баҳолади. Мен дуранг, деб ўйлагандим. Ўта яқин жанг, бироқ Хэйнининг ғалабасига шубҳа қилмаган эдим". 

Хўш, сизнингча Ломаченко ва Хэйни жуфтлигида ким ғалаба қозонганди?

Рейтинг:    

Фикрлар

   
23 май 22:55:29
baksyor
Lekin loma xarakat qilib bor kuchini saflaganda haneynj nakaut qilardi
   
23 май 22:54:35
baksyor
Loma kuproq va aniqroq xarakat qildi lomani zarbari kuchliroq edi haney asosan tanaga zarba berdi u shunchaki ovoz chiqarib tanaga zarba berdi
   
23 май 19:22:54
Iymon
Ломоченко 100%ғалаба қозонди, худди Муроджонни синдиргандек уни хам синдирди!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг