UZ

Сўнгги янгиликлар

12:09"Трактор" бош мураббийи Ҳамробековга Ўмонга боришни маслаҳат берди 0 11:38Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тафсилотлари очиқланди 0 11:07Шавкат Раҳмонов Майкл Моралес билан жанг қилишга тайёр 0 10:36Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизнинг иштирокига гувоҳ бўламиз 0 10:05"Хоразм" "Нефтчи" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди 0 09:34Қудратилло Абдуқаҳҳоров Австралияда камар учун жанг қилади 0 09:03"Боладан конфет олиб қўйишдек осон". Хирн Уайт билан можаро ҳақида гапирди 0 08:32Нодирбек Абдусатторов: “Кўп хатолар психологиядан келиб чиқади” 0 08:01Роналду Мессининг хайрлашув постига жавоб қайтарди 0 18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0

14 сен 12:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Райан Гарсия навбатдаги жангини қачон ўтказишини айтди, Дана Уайт ҳам бунга тайёр!

Ярим ўрта вазн тоифасида WBC чемпиони Райан Гарсия кеча Конор Бенн устидан қозонилган ёрқин ғалабасидан сўнг, АҚШ профессионал боксининг янги юзига айланаётганига ишончи комил ва бу мақомга муносиб бўлишга ваъда бермоқда.

"Буни тан олиш керак, тўғрими? Буни ҳурмат қилиш керак. Мен ўз даражамни имкон қадар юқори ушлаб тураман. Энг яхши чемпион ва бокснинг муносиб юзи бўлиш учун қўлимдан келганини қиламан", — деди Гарсия.

Америкалик 28 ёшли боксчи омма орасида катта шуҳрат қозонди ва шу боис ўз рақибларини ўзи танлаш имкониятига эга. Гарсия Бенн билан жангни Мексика Мустақиллик куни арафасида ўтказган эди, энди эса у яна бир йирик мексикаликлар байрами — "5 май" (Sinko de Mayo) арафасида рингга чиқмоқчи.

"Мен билан жанг қилиш — бу шубҳасиз омадли чипта. Агар улар буни қўлга киритмоқчи бўлишса, бу омадли чипта кимга насиб этишини биз ҳал қиламиз. Ўйлайманки, томошабинлар буни Мексика Мустақиллик кунида татиб кўришди, энди эса "Sinko de Mayo"да асосий таомни олишади. Кейинги сафар ҳаммаси янада шафқатсизроқ бўлади", — деб баёнот берди Гарсия.

У асосий рақиб сифатида WBА чемпиони Теофимо Лопесни тилга олди ва уни 7-8-раундларда нокаут қилишга ваъда берди. WBО чемпиони Девин Хейни ҳақида эса, улар келажакда ярим ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун учрашишлари мумкинлигини айтди.

Гарсия ва Бенн ўртасидаги жанг Дана Уайт ва унинг "Zuffa Boxing" компанияси томонидан ташкил этилган катта бокс оқшомида бўлиб ўтди. Уайт Гарсиянинг навбатдаги жангини ташкил этишга тайёрлигини билдирди.

"У яна жанг қилишга тайёр бўлганида, бизга қўнғироқ қилади ва биз бирор нарсани ўйлаб топамиз. Райан Гарсия ҳақиқатан ҳам шунчалик кучли ва бугун у буни исботлади", — деди Уайт.

"Zuffa Boxing" аввалроқ Бенн билан жуда катта сумма эвазига узоқ муддатли шартнома имзолаган эди. Гарсиянинг промоутери Оскар Де Ла Хойя шоуда иштирок этмади, Дана Уайт эса унинг келишига тақиқ қўйилгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг