05 окт 10:41
Янгиликлар
Манба: Тайсон Фюри COVID-19 билан касалланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмади
Фьюри коронавирус билан касалланганлигини Деонтей Уайлдер билан учинчи жангидан олдин айтиб, жангни кейинроқ муддатга қолдиришни талаб қилган эди.
«Бизнинг ҳеч бир шифокоримиз Фьюри, Уайлдер ёки ўша куни жанг ўтказишни режалаштирган бошқа боксчига ПЦР лаборатория текширувини ўтказмаган. Биз ҳеч бир спортчидан COVID-19 борлиги тўғрисида ҳужжат олмаганмиз», - деди Невада штати енгил атлетика комиссияси вакили.
Дастлаб Фьюри ва Уайлдер ўртасидаги жанг 24 июлга белгиланган эди, аммо Тайсон коронавирус билан касаллангани туфайли жанг 9 октябрга қолдирилди. Тайсон Фьюри ва Деонтей Уайлдер ўртасида 2018 йил декабрь ойида ўтказилган биринчи жангда ҳакамлар дуранг натижа қайд этишган эди. 2020 йил февраль ойида бўлиб ўтган иккинчи жангда британиялик боксчи америкаликни нокаутга учратиб, WBC чемпионлик камарини рақибидан тортиб олди.
Фикрлар