UZ

Сўнгги янгиликлар

08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0

01 янв 14:10
Янгиликлар

Футбол

"Манчестер Сити" АПЛ тарихидаги энг қиммат футболчилардан бири бўйича катта молиявий йўқотишга учраши мумкин

"Манчестер Сити" Жек Грилишни "Астон Вилла"дан 100 млн фунтдан ортиқ суммага сотиб олгани инглиз футболида катта шов-шувга сабаб бўлганди.

Бироқ "шаҳарликлар" сафида у ўзини тўлиқ намоён этолмади, вазиятни эса "Эвертон"га ижарага ўтиши бироз ўзгартирди. Ҳозирда у айнан шу клубда қолиши мумкин.

Молиявий эксперт Стефан Борсоннинг фикрича, агар "ирислар" Грилишнинг шартномасини тўлиқ сотиб олишни истаса, буни анча арзон нархда амалга оширса бўлади.

"Бу футболчи атрофида бозорда жиддий рақобат борлигини кўрмаяпман. Ўйлайманки, у "Эвертон"да ўзини бахтли ҳис қиляпти. Менимча, "Эвертон" уни энг кўпи билан 20 млн фунтга сотиб олиши мумкин.

Агар "Сити" битимнинг сўнгги йилида уни амортизация қилинган қийматига сотиб юбориш имконига эга бўлса (ёзга бориб бу тахминан 20 миллион фунт бўлади), клуб маош юкидан қутулиш учун ҳатто кичик йўқотишга ҳам рози бўлади.

Шундан сўнг у фаолиятини хотиржам "Эвертон"да давом эттиради ва шу билан масала ёпилади. Мен унинг "Сити"га қайтиши учун реал истиқбол кўрмаяпман, бошқа жамоага йўл олиш эҳтимоли бор ҳам деб ўйламайман. Шу боис бу вариант энг мантиқийси", – деди Борсон.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг