UZ

Сўнгги янгиликлар

11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0 09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0

25 мар 13:56
Янгиликлар

Футбол

Манчини: "92-дақиқада киритилган голга атаб суратлар чизилса керак"

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Шимолий Македонияга қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг (0:1) ўз фикрларини билдириб ўтди.

Италия ушбу мағлубият сабаб, ЖЧ-2022 йўлланмасидан қуруқ қолди. 

"Евро-2020 қай даражада ҳаётимнинг энг ёрқин дамларидан бири бўлган бўлса, бу сафаргиси энг ёмонларидан биридир. Гапиришга гапим йўқ. Бу футбол ва унда шундай ақлбовар қилмас вазиятлар бўлиб туради. 

Аввало бундай вазиятга тушмаслигимиз кераклигини айтишим керак. Аммо биз бугун ғалаба учун барча ишни қилдик, бу ҳақида гапириш ҳам қийин. 

Евродаги ғалаба ҳақли равишда қўлга киритилганди, биз ажойиб ўйнагандик. Ўша турнирдаги омад кейинчалик ўз ўрнини тотал омадсизликка бўшатиб берди. Сентябрь ойидан буён ақлга сиғмайдиган ишлар бўлиб кетди. 

Гуруҳда етакчилик қилгандик. Барчаси яхши бўлиши учун шунчаки биргина вазиятдан фойдалансак етарли эди, аммо бундай бўлмади. 92-дақиқада киритилган голга атаб суратлар чизилса керак деган сезги бор. Бизда ажойиб жамоа бор, аммо афсусдаман. 

Шуни айтишим керакки, июлга қараганда ҳозир йигитлар учун кўпроқ қайғуряпман. Ҳозир қийин вазият ва бунга менинг алоқам ҳам катта. Энди нима бўлиши ҳақида гапиришга ҳали эрта, аммо шунда ҳам бу буюк ва ёрқин келажакка эга футболчилардир", - деди Италия терма жамоаси устози. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг