UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0 16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0 14:28Мерганларимиз Жаҳон чемпионатида тарихий бронза медалини қўлга киритди 0

13 июн 10:31
Янгиликлар

Бошқалар

Мақсад – делегациямиз учун барча қулай шароитларни яратиш

Туркиянинг Конья шаҳрида бўлиб ўтадиган V Ислом бирдамлиги ўйинлари ўзбек спорти эътиборида турган энг катта старт бўлиб турибди.

Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёрланаётган атлетларимизнинг ҳозирлигини кўриб олиш учун айни қулай фурсат, дея эътироф этилаётган мусобақага ҳар томонлама жиддий ҳозирлик кўрилмоқда.

Шу кунларда Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси мутасаддилари Конья шаҳрида хизмат сафарида бўлиб туришибди. Ундан кўзланган мақсад мезбон шаҳар инфратузилмаси, транспорт-логистика тизими, спортчилар учун яратиладиган шароитлар, объектлар орасидаги масофа, Олимпия шаҳарчаси билан яқиндан танишишдир.

Вазирлик ва Қўмита раҳбарияти ишлаб чиққан режага кўра, 9-18 август кунлари ўтадиган V Ислом бирдамлиги ўйинларида делегациямиз дастурга киритилган 27 спорт туридан 23 тасида 270 нафарга яқин спортчи билан иштирок этиши мўлжалланган. 

Умумий ҳисобда эса бўлажак турнирга дунёнинг 54 мамлакатидан 3500 нафар атрофида спортчи ташриф буюриши кутилмоқда. Шу боис юқорида қайд этилган йўналишлар бўйича керакли маълумотларни тўплаш мусобақа давомида делегациямизга максимал қулайликлар яратиш учун жуда муҳимдир.

Ҳозирда барча терма жамоаларимиз ушбу комплекс мусобақага қизғин тайёргарлик олиб бормоқда. Мураббийлар штаби билан тузилган янги режага мувофиқ, ҳар бир федерация мусобақа ўтадиган август ойига ўз атлетларининг спорт формасини максимал даражада юқори поғонага олиб чиқади.

7500 йиллик тарихга эга Конья шаҳрида айни пайтда 2 миллиондан ортиқ инсон истиқомат қилади. Шаҳар денгиз сатҳидан 1000 метрдан зиёдроқ баландликда жойлашган, иқлими континентал. Маълум қилинишича, август ойида шаҳарда ўртача 22-25 даража иссиқ бўлади. Шубҳасиз, бу ҳар қандай спорт турида беллашувлар ўтказиш учун жуда қулай шароит, дейиш мумкин.

Ишчи гуруҳ ташриф давомида Ўйинларнинг очилиш ва ёпилиш маросими бўлиб ўтадиган бош стадион, стенддан отиш, енгил атлетика, сузиш, баскетбол, велодром каби объектларда бўлиб, у ердаги шароитлар билан яқиндан танишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг