UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0 17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0 17:02Каррик: "Мен айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан" 0 16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0

09 мар 07:05
Янгиликлар

Дзюдо

Мариус Визер бошчилигидаги IJF расмий вакилларига эҳтиром кўрсатилди + ФОТО

Пойтахтимиздаги “Hilton” меҳмонхонасида Халқаро дзюдо федерацияси ва ўзбек спорти мутасаддилари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) президенти Мариус Визер уч кун давомида пойтахтимиз мезбонлигида ўтган илк Тошкент «Катта Дубулға» турнири ҳамда унинг ташкилий масалаларига юқори баҳо берган ва бунинг учун Ўзбекистон ҳукумати, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакат дзюдо федерациясига ташаккур изҳор қилди. Бу ҳақида у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ҳам пост чоп этди.

Пойтахтимиздаги “Hilton” меҳмонхонасида Халқаро дзюдо федерацияси ва ўзбек спорти мутасаддилари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда Халқаро дзюдо федерацияси Мариус Визер, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов иштирок этишди. МОҚ раиси меҳмонхонадаги суҳбат давомида мартабали меҳмонга Президентимиз томонидан олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар ҳақида гапириб берди.

“Бундан бир неча йил олдин Сиз кўриб турган ушбу жойлар эски ва хароб ҳолга келган уйлар эди. “Tashkent City” Президентимиз қураётган Янги Ўзбекистоннинг кичик бир намунаси. Биз эса спорт соҳасида ўз ғалабаларимиз билан муносиб ҳисса қўшишни ният қилганмиз. Албатта, бунда Сиздек раҳбар билан ҳамкорликда ишлашдан мамнун бўлар эдик”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Ўз ўрнида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва дзюдо федерацияси раҳбарияти Халқаро дзюдо федерациясига, жаноб Визер ва унинг барча ёрдамчиларига мусобақани халқаро талаблар асосида ўтказишга берган кўмаги учун миннатдорчилик билдирди. Шундан сўнг халқаро ташкилот раҳбарига эсдалик совғалари тақдим қилинди.

Куннинг иккинчи ярмида Мариус Визер Тошкентдан ўз ватанига жўнаб кетди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг